феврал 08, 2023 12:35 Asia/Tashkent
  •  \
     \"Фажр 44\" Ислом инқилоби ғалабаси йиллигига бағишланган махсус дастур(Ислом инқилобининг Озарбайжон Республикаси жамиятига таъсири) 7-қисм.

Эрон Ислом инқилоби 1979-йил 11-февралда Ислом инқилоби асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) бошчилигида ғалаба қозонди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ислом инқилобининг ғалабаси ва исломий тузумнинг шаклланишида Имом Ҳумайний раҳнамолигининг ўрни жуда катта бўлган ва унинг ғоялари Исломий Эрон чегараларидан ташқарида ҳам таъсирли бўлган.

Дарҳақиқат, истиқлол, уйғониш ва озодлик Ислом инқилобининг асосий шиори сифатида Эрон чегараларидан ташқарида ҳам ўз мухлислари ва тарафдорларини топди ва бу инқилоб дунёнинг мазлум ва озодлик изловчи халқлари учун намуна бўлди.

Бу муқаддимага қарамай, Эрон Ислом инқилобининг минтақа ва дунё мамлакатлари учун конструктив таъсирини эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Эрон халқлари билан Ўрта Осиё ва Кавказ республикалари ўртасида мавжуд бўлган кўплаб маданий, диний ва тарихий муштаракликлар туфайли Эрон Ислом инқилоби ҳам ўзлик, диний ва тамаддуний соҳаларида бу минтақалар жамиятларига мақбул таъсир кўрсатишга муваффақ бўлди.

Охирги ўн йилликлар давомида исломий Эрон трансминтақавий куч сифатида пайдо бўла олди ва ўзининг ташқи сиёсатида ҳар доим трансминтақавий ва ҳатто глобал актёрлар билан тенг кураш олиб боришга муваффақ бўлди ва қайсидир маънода минтақадаги ўзгаришларда муҳим рол ўйнади. 

Бунинг исботи шундан иборатки, Эрон Ислом Республикаси ўз атрофидаги ҳудудларда, айниқса, Эроннинг маданий-тарихий соҳаси ҳисобланган Озарбайжон Республикаси ва Марказий Осиё республикаларида ҳамиша ҳар томонлама тинчлик ва минтақанинг барқарор  ўсиши ва ривожланиши, шунингдек, ушбу минтақаларда барқарорлик ва хавфсизликка ёрдам беришга ҳаракат қилди.

 Шунга қарамай, Ислом Республикасининг баъзи минтақавий ва минтақадан ташқари рақиблари юмшоқ кучини тўхтатиб, Эрон таъсирининг бошқа ҳудудларга, хусусан, Марказий Осиё ва Кавказга тарқалишининг олдини олмоқчи. Эроннинг минтақадаги рақиблари ҳар доим турли усуллар билан Ислом Республикасини бу минтақалардан ажратишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Европа давлатлари, хусусан, АҚШ Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги диний экстремистик гуруҳлар ва экстремистик оқимларнинг Ал-Сауд ва Ваҳҳобийлик каби режимларга алоқадорлигини Эронга тарғибот ва ташвиқот ва оммавий ахборот воситалари ҳужумлари орқали яширишга ҳаракат қилмоқда, оммавий ахборот воситаларидаги ташвиқотларида эса бу ўз-ўзидан яратган муаммоларни Эронга боғлайди.

Бу оппортунистик режимлар минтақа ҳукуматларини Эрон Ислом Республикаси ва Эрон Ислом Инқилобига нисбатан пессимистик қарашга ҳам ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Эроннинг минтақадаги диктаторлик режимларида ўзгаришлар қилишга уриняпти. Озарбайжон Республикаси минтақада Эрон Ислом инқилоби таъсирида конструктив ҳаракатларни амалга оширган давлатлардан биридир.

Шу муносабат билан Ганжа шаҳридан дин ишлари бўйича эксперт Рамиз Сариёв шундай деди:"Совет даврида Озарбайжон Республикасидаги масжидлар ё омборга айланган ёки ёпилган. Ҳар бир шаҳарда фақат битта масжид очиқ қолган, бу муллалар учун эди. Бу муллалар фақат дафн қилиш билан шуғулланган, бошқа ҳеч кимнинг Масжидларда ислом номини тилга олишга ҳаққи йўқ эди.

Исломий партиянинг марҳум раҳбари ва Озарбайжон Республикаси исломчиларнинг собиқ раҳбари марҳум Ҳожи Али Икром Алиев Озарбайжон Республикаси мустақилликка эришгунга қадар Эрон инқилобчилари ва жангчилари билан алоқада бўлган. 2011-йил март ойида Озарбайжон Республикасининг бу буюк ва олижаноб инсон вафот этди. Ҳожи Али Икром Алиевнинг Озарбайжон Республикаси Исломий партияси ташкил этилиши ва Эрон Ислом инқилоби билан боғлиқ жуда қизиқарли ва ўқишли хотиралари бор.

Ислом инқилоби ҳужжатлари маркази томонидан нашр этилган "Ҳожи Али Икром Алиев хотиралари” китобида у Эрон Ислом инқилобининг шимолий Арас мусулмон халқининг уйғонишидаги ролини очиб берди.

Озарбайжон Республикасининг бу марҳум сиёсатчиси ўз баёнотларида шундай таъкидлади: Бу мусулмон мамлакат халқи, айниқса Нардарон вилоятининг мўмин ва диндор халқи Имом Ҳумайний (р.а.) бошчилигидаги Эрон Ислом инқилобидан ўрнак олишда ҳақиқий ва аслий Исломни билиш учун доимо курашиб келганлар”.

Озарбайжоннинг марҳум президенти Ҳайдар Алиевнинг ўғли Илҳом Алиев даврида мустақил Озарбайжон Республикасининг сон-саноқсиз ваколатларини бегоналарга бериб, бу мусулмон ва шиа мамлакати ерларининг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлган бўлса-да, Лекин шак-шубҳа йўқки, Озарбайжон Республикаси ерларининг халқаро сионизм, Англия, Америка ва уларга алоқадор пантуркизм каби оқимлари томонидан босиб олиниши бу мусулмон ва шиа давлати ерларининг арманлар томонидан босиб олинишидан ҳам хавфлироқ саналади.

Шунга қарамай Илҳом Алиев ҳукумати Озарбайжон Республикаси ерларининг бир қисмини хорижликлар ёрдамида озод қилиш баҳонасида Арас шимолидаги мусулмон халқидан қасос ва тўлов олишга ҳаракат қилмоқда. Лекирн аслида Озарбйжон республикасининг шиа ва мусулмон халқи Эрон Ислом инқилобидан таьсирланган ҳолда ерларини озод қила олдилар.

Айни пайтда, Илҳом Алиев ҳукумати ва Боку ҳукуматидаги хорижий нуфузли сиёсатчилар Озарбайжон Республикаси ерларини озод қилиш масаласини йиллар давомида орқага сурганига шубҳа йўқ. Чунки Боку амалдорлари чет элларнинг рухсатисиз ўз тахтини сақлаб қололмаслигига қатъий ишонган. Айни пайтда хорижликлар фақат ўз манфаатларини ўйлайди, ҳақиқий халқ қўлловини йўқотган сиёсатчилар  чет элликларнинг қўллаб-қувватлашидан ҳам  маҳрум бўлади.

Озарбайжон Республикасининг бугунги аҳволига назар ташлар эканмиз, Илҳом Алиев ҳукумати худди отаси каби халқни қилич билан жим бўлишга мажбур қилгани маълум бўлади. Шимолий Араснинг мусулмон халқи ҳатто ўз талабларини изоҳлаш рухсатини ҳам йўқотди.

Барибир ҳожи Али Акрам Алиев “Тарих шафо” китобидаги  ўз хотираларида Нардарон халқининг мустамлакачиликка қарши курашлари ҳақида шундай дейди: “Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Шимолий Арасда Ҳайдар Алиев ҳукмронлик қилган давр сиёсий-ижтимоий тарихимизда жуда мудҳиш давр ҳисобланади. Озарбайжон Республикасининг босиб олинган ерлари душман қўлида қолиб, Тоғли Қорабоғ можароси нафақат ҳал этилмай, балки кўр-кўрона муаммога айланди. Халқнинг қашшоқлик ва ночорлиги кундан-кунга ортиб борди. Ғарбнинг ғайри ахлоқий маданияти мамлакатни ва Арас шимолидаги мусулмон ёшларни енгди.Токи бугун Бокуга қадам босган ҳар бир киши  ғарбий бир шаҳарга ёки шарқий ва мусулмонлар яшайдиган шаҳарга киганини ажрата олмайди! Бузуқлик ва фасод кундан кунга кучайиб бормоқда."

Шу билан бирга, Ҳожи Али Икром Алиев шундай деди: “Бундай вазиятда Озарбайжон Республикаси халқи мамлакатнинг миллиардлаб нефт ва газ ва бошқа конларидан тушган даромадлар президент, унинг оиласи ва яқинларига берилганлигини ва миллатга ҳеч нарса берилмаслигини кўрди.

Улар танқид энг кичик шаклда овозини бўғади, Европа Кенгашига аъзо бўлишдан ғурурланиб, ҳукуматдаги, маданий, илмий марказларда, оммавий ахборот воситалари ва матбуотдаги маънавий бузуқлик даъвоси диний, одоб ва миллий номус қадриятлар ўрнини тўлдиради,  фоҳишалик ва иллатлар ҳамма жойда содир бўлади, номуссизлик авжига чиқади.

Қашшоқлик, очлик, ишсизлик халқни ўз қўлига олди, кўпчиликнинг ҳаётини аччиқ қилди, ҳеч ким эътироз билдиришга журъат эта олмади, шу сабабдан Нардарон аҳли қўзғолон кўтарди. Нардарон халқининг Озарбайжон Республикаси ерларини озод қилиш учун қўзғолон кўтарганидан кейинги биринчи ҳаракатида ҳукумат бекор турмади.

Озарбайжон Республикаси мусулмонларининг марҳум раҳбари бу борада шундай деди:"Боку ҳукумати Ҳайдар Алиев даврида, марказлашган коммунистик қарорлар тизими ҳукмронлиги давридаги каби биринчи реакцияда, биринчи навбатда Нардарон аҳолисининг уйларида электр энергиясини узиб қўйди. Бироздан кейин сув шу тақдир билан тўқнашди, навбат одамларнинг уйларида газни ўчиришга тўғри келди"!

Ҳожи Али Икром Алиевга кўра, Ҳайдар Алиев ҳукумати ҳар томонлама халқнинг овозини ўчиришга ҳаракат қилган. Бир кунгача Ҳайдар Алиев саройининг пасткаш ва камтар кишиларидан бири бўлган Маориф ва таьлим вазири бир кун келиб Нардаронга келиб, жанжалли нутқ сўзлаб, бор кучи билан эълон қилди:“Бундан буён қизларингиз мактабларда Озарбайжон озодлиги ва тараққиётининг тимсоли бўлиб, бу ҳижобни, рўмолни, миллий кийимларни бир четга суриб қўйишлари керак, бу мамлакатимизда таълим қонуни!”

У бу ҳақда бошқа жуда аҳмоқона ва калтабин гапларни айтган эди. Сиз биласиз ва Эрон ва минтақадаги барча озарбайжонлар, ҳатто Озарбайжон Республикаси халқи ҳам яхши билишадики, “Нардаронда тарих давомида Совет Иттифоқидан олдин ҳам, Совет даврида ҳам аёллар ва қизларнинг ҳижобини сақлаб қолиш ва худосиз коммунистлар ҳукмронлиги ва нима бўлишидан қатъи назар, қулагандан кейин бу Нардарон халқининг ғурурларидан бири бўлиб, уларнинг ор-номуси, ғайрати,ҳаёси ва диндорлигининг белгиси ҳисобланади.

Ҳар қалай, ўша пайтда Озарбайжон Республикасининг Маориф вазири бўлган Месир Мардановнинг шармандали ва беадаб сўзларидан кейин Нардарон аҳли ранжиди, ғазабланди ва бу йиллаб ғазабга, айниқса, охирги пайтлардадаги бир неча ойлик ғазаб вулқон каби портлашига  баҳона бўлди. Шу тариқа Нардарон аҳлининг Ҳайдар Алиев ҳукумати зулмига қарши норозилик ва йиғилиш ўша кундан бошлаб бошланиб, бу ҳудудда қонли воқеалар содир бўлди.

Лекин ҳар қандай ҳаракатга қарши норозилик билдирган ғарблик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу контекстда ва Нардарон минтақасидаги қон тўкилишларда сукут сақлашди ва шу тариқа Озарбайжон Республикасининг ўша пайтдаги ҳукуматига ёрдам беришди.

Ислом инқилоби оқибатларининг умумий хулосасида шуни айтиш керак: Эрон ўзининг ташқи сиёсатида дунёнинг шарқий минтақасига ўтмишдагидан кўра кўпроқ аҳамият беради. Эрон раҳбарларининг геосиёсий қарашларида Шарқ жуда муҳим. Шубҳасиз, Эрон раҳбарлари минтақа ва дунёда ўз мақсадларини рўёбга чиқарадилар ва сионистик режим ва дунё ва хорижга алоқадор оқимларнинг такаббурлиги Исломий Эроннинг орзу-истаклари амалга ошишига тўсқинлик қила олиши даргумон.

"Фажр 44" Ислом инқилоби ғалабаси йиллигига бағишланган махсус дастур(Ислом инқилобининг Лотин Америкаси мамлакатларига таъсири) олтинчи қисм

Ёрлиқ