Терроризм, ички инқирозлардан чиқиш учун сионистик режимнинг ечими
Эрон Ислом Республикаси матбуот котиби Сурияда икки эронлик ҳарбий маслаҳатчининг шаҳид бўлганига ишора қилиб, террорчилик ҳаракатлари жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
Али Баҳодирий Жаҳрамий ўзининг Тwиттеръдаги саҳифасида шундай ёзди:“Сионистик режим ва бошқа давлат террорчиларининг инқироз давридаги одатлари жамоатчилик фикрини чалғитиб, ички муаммоларининг чуқурлигини ошкор қилишига йўл қўймаслик учун чегарадан ташқарида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишдир. Террорчилик ҳаракатлари жавобсиз қолмайди”.
Ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг ҳарбий маслаҳатчиларидан икки нафари сионистик режимнинг Дамашқ чеккасидаги тонг саҳар ҳужумида шаҳид бўлди.
Гарчи сионистик режимнинг Сурия марказларини бомбардимон қилиш бўйича ғайриинсоний ҳаракатлари йиллар давомида, айниқса, бу давлатда инқироз бошланган 2011-йилдан бери давом этиб, террорчиларнинг ўша мақсадларига эргашган бўлса ҳам, аммо энди бу режим ҳам ички инқирозларни лойиҳалаш ва яшириш учун бу ҳужумлардан фойдаланяпти; Аслида, Бенямин Нетаняхунинг вазирлар маҳкамаси бу режимнинг ички ва ташқи сиёсатини илгари суришда боши берк кўчага кириб қолгани туфайли Эронга қарши майдон яратишни фаоллаштиришга ва санкциялар даражасининг ҳар қандай ўзгаришига йўл қўймасликка, шунингдек, минтақа давлатлари Эрон билан муносабатларни яхшилашга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқда.
Шубҳасиз, ҳозирги вазият сионистик режимнинг энг кескин даврларидан бири саналади, чунки ички инқирозларнинг кучайиши, қаршилик кучларининг кучайиши ва мавқеининг барқарорлашуви, шунингдек, Фаластин курашининг Ғарбий соҳилга кенгайиши сионистик режим учун вазиятни қийинлаштирмоқда ва баъзи кузатувчиларга кўра, ҳатто бу режимни қулаш арафасига қўйган.
Албатта, сионистик режим аввал ҳам, айниқса, ички сиёсат, ташқи сиёсат, ижтимоий масалалар ва хавфсизлик муаммолари соҳаларида кўплаб қийинчиликларни кўрган, аммо Нетаняҳу ва унинг экстремист иттифоқчилари ҳокимиятни қайта қўлга киритгач, бу режим учун инқирозлар ҳажми ошди. Шу сабабдан, бу режим ишғол қилинган ҳудудлардаги инқирозни ўз чегараларидан ташқарига ўтказишга ҳаракат қилмоқда, жумладан, Сурия тупроғига сўнгги ҳужумлар, ўтмишда бўлгани каби, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ушбу ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши сукути билан ҳамроҳ бўлиб, юқордаги сабаб туфайли амалга оширилмоқда.
Шунга қарамай, сионист маъмурлар ва ҳаттоки Америка босиб олинган Қуддус режимининг асосий дастакчиси сифатида бу режимнинг минтақадаги террорчилик ҳаракатларининг оқибатларидан хавотирда; Бу ҳақда босиб олинган ҳудудларда чиқадиган “Едиот Аҳаранот” газетаси шундай ёзади:"Америка ҳукуматининг хавфсизлик ва сиёсий қўрқуви шундаки, Нетаняху ички инқироздан қутулиш учун Фаластин масаласида ёки Эронга қарши мувозанатсиз ҳаракат қилади".
Айни пайтда шуни ёдда тутиш керакки, Эрон Ислом Республикаси ҳамиша сионистик режимнинг Сурияга қарши ҳужумларини давом эттиришни ушбу давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, халқаро тартиб ва қонунларни бузиш ва терроризмни кучайтиришни давом эттириш деб ҳисоблаб келади ва шу билан бирга, бу каби террористик ҳаракатларсиз жавоб қолмаслигини таъкидлайди; Масалан, аввалроқ сионистик режимнинг ёвузликлари ва жиноятлари ортидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси сионистик ҳукуматга уларнинг минтақадаги давлат терроризмини ҳеч қачон харажатсиз қила олмаслигини яна бир бор исботлаш учун Ироқ Курдистонидаги ушбу режимнинг жосуслик марказини кучли ва аниқ ракеталар билан нишонга олди.
Шу муносабат билан “Ал-Араби Жадид” ахборот сайти шундай ёзди: Асосан, дунё Исроил мисолида терроризм тушунчасини қайтадан белгилаши керак. Исроилнинг нафақат фаластинликларга, балки Сурия, Ливан ва ҳатто Эрон каби минтақа давлатларига қарши ҳам доимий уруш ёндашуви минтақавий хавфсизликка ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилишига сабаб бўлмоқда. Дунё Исроилга қарши қатъий позицияни эгаллаши ва унинг фаластинликларга қарши кенг тарқалган зўравонлик учун асоссиз баҳоналарини шубҳа остига қўйиши керак. Биз Исроилни ўзи қандай бўлса, шундай аташимиз керак:"Давлат терроризми намунаси".