Чабаҳор порти - минтақа транзитининг уланиш ҳалқаси
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Чобаҳор порти сиғими бўйича Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувдан мақсад Эроннинг Чобаҳор портининг сўнгги ҳолати ва унинг минтақавий транзитдаги аҳамияти ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан алоқасини ўрганишдан иборат эди. Уммон денгизида жойлашган Чобаҳор порти Эрон Ислом Республикасининг шарқий қисмида имтиёзли стратегик жойлашувга эга замонавий порт ҳисобланади. Теҳрон ва Янги Деҳли ўртасидаги келишувга кўра, портнинг бир қисмига сармоя киритиш ушбу Ҳиндистонга топширилди.
Бу порт нафақат Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқани ҳамда бу давлатнинг Уммон денгизи орқали жаҳон бозорлари билан алоқа йўлини осонлаштиради. Балки, “Шимол-Жануб” йўлаги доирасида бу Марказий Осиё ва Ҳиндистон яримороли ва бошқа жаҳон бозорлари ўртасида ажойиб транзит йўналиши бўлиши мумкин. Шу боис Ҳиндистон Жанубий Корея каби ривожланаётган иқтисодий давлатлар билан рақобатда Марказий Осиё давлатларида ўзининг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда ва бу борада стратегик Чобаҳор порти муҳим ва таъсирчан рол ўйнаши мумкин.
Ҳиндистондаги стратегик масалалар бўйича эксперт Коттам Мукержи шундай дейди:Эроннинг Чобаҳор порти океан билан боғланган энг муҳим сув йўли сифатида нафақат транзит мавқеини ҳамда юкларни осон, хавфсиз ва арзон ўтказишни мустаҳкамлайди, балки Эрон Ислом Республикасини нафақат Ғарбий ва Марказий Осиёда, балки Халқаро майдонда ҳам муҳим ўйинчига айлантиради. Ҳозирги вақтда сув йўллари халқаро савдода муҳим ўрин тутади ва Эроннинг шимоли ва жанубида Форс кўрфази ва Каспий денгизларида ҳам транзит сув йўллари мавжуд, Уммон денгизи ва Чобаҳор порти ҳам бу борада жуда муҳимдир.
Портнинг диққатга сазовор жойлари ва афзалликларидан ташқари, Чобаҳор стратегик порти саноат зонаси, эркин савдо ва туризм сифатида имтиёзли шарт-шароитларга эга. Шу боис Чобаҳор вилоятида сармоя жалб этиш бўйича имтиёз ва кафолатлар мавжудлигини ҳисобга олиб, унинг қувватларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида ушбу порт инфратузилмасини ривожлантириш Эрон Ислом Республикасининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боис минтақа давлатлари, хусусан, Марказий Осиё давлатлари Чобаҳор порти ва транзит фаолиятида фаолроқ иштирок этиши кутилмоқда.
Шакти Синҳа, Ҳиндистондаги халқаро ишлар бўйича эксперт, шундай дейди:Чобаҳор Транзит порти қўшни давлатларни океан билан боғловчи нуқта бўлиб, “Шимол-Жануб” йўлагига мос равишда Ҳиндистон яримороли ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришда асосий рол ўйнаши мумкин, у стратегик ва имтиёзли мавқега эга. "
Ҳар ҳолда, Ҳиндистоннинг Чобаҳор порти орқали Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва транзит учун платформа ва қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳим саналади. Бироқ, Янги Деҳлининг Ҳиндистонга топширилган Чобаҳор порти режаларини бажаришни тезлаштириши, шубҳасиз, кўпроқ мамлакатларни ушбу стратегик портдан фойдаланишга ундашда самарали бўлиши мумкин. Чунки бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти ва савдосида мамлакатларнинг платформа ташкил этиш ва транзит қулайликларини яратишдаги ҳаракат тезлиги тижорат муносабатларини ривожлантиришда биринчи сўз ҳисобланади. Албатта, Ҳиндистоннинг Хитой билан рақобатига мос равишда стратегик аҳамиятга эга бўлган Чобаҳор порти ҳам транзит йўлларидан фойдаланишда самарали рол ўйнаши мумкин. Шу сабабдан Эрон Ислом Республикаси Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари қўшма ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишини Чобаҳор шаҳрида ўтказишни сўради, шу тариқа ушбу минтақа давлатлари Чобаҳор портининг имкониятлари ва патенсиали билан яқиндан танишишлари мумкин.