июн 03, 2023 13:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 27 ва июн ойиниг 3 кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

 

  • Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Афғонистон термасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб КАФА чемпиони бўлди

 

  • Шавкат Мирзиёев телефон суҳбатида Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади

 

  • Бухоролик форсийзабон шоир оламдан ўтди

 

  • Билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш учун Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кучайтирилади

 

  • Тошкентда Эрон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди

 

  • Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди

***

Диний қўмита Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланишини маълум қилди. 19 июнга қадар республиканинг 10 та ҳудудий аэпопортидан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланиб, мамлакатдан Саудия Арабистонига 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.

Республиканинг 10 та ҳудудий аэропортларидан — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши «Ҳаж — 2023» мавсумида зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишларини якунига етказган.

***

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган футбол бўйича терма жамоаси

 

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган футбол бўйича терма жамоаси Афғонистон термаси устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг дарий тилидаги сайтига таяниб ўзбек тилидаги ахборот сайтининг хабар қилишича, Афғонистон футбол федерацияси бу мамлакатнинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси бугун ўзининг сўнгги беллашувида Ўзбекистон терма жамоасига  4:0 ҳисобида мағлуб бўлгани ва 5 нафар иштирокчи жамоа орасида тўртинчи ўринни эгаллаганини хабар қилди.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўн очко жамлаб Марказий Осиё минтақасининг  20 ёшгача бўлган КАФА футбол мусобақаси ғолиби бўлди.

Бу ўйин бугун Тожикистон пойтахти -Душанбе шаҳрида жойлашган ЦСКА стадионида ўтказилди.

Бу ўйин Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган  20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги футбол бўйича Марказий Осиё чемпионати доирасида ўтказилди ва  унда Афғонистон, Тожикистон,Туркманистон, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари қатнашдилар.

**

Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан табриклади.

Туркия президент сайловининг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Мирзиёев ва Эрдуған суҳбатида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

***

Image Caption

 

Ўзбекистоннинг машҳур форсийзабон шоир ва адиб Асад Гулзода Бухороий ҳаётдан кўз юмди.

Эрон телерадиомкопаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  88 ёшида оламдан ўтган Асад Гулзода Бухороий  1935-йил 5-январда Бухоро вилояти Пишкўҳ туманидаги Шугон қишлоғида туғилган.

Бу форсийзабон шоир бошланғич ва ўрта таълимни туғилиб ўсган шаҳар мактабида олган. 1954-йилда Душнбе шаҳри давлат университетининг форс тили ва адабиёти факултетига ўқишга кирди.

Асад Гулзода ўз фаолиятини 1967 йилда Бухоро вилти радиосининг тожик бўлимида бошлаган ва  50 йилдан ортиқ шу радиода таниқли журналист сифатида фаолияти қилган. У Бухорода тожик тили, адабиёти ва маданиятии тарғиб қилиб келарди.

Болалар ва ёшлар эса шоир Асад Гулзода Бухороий ижодини асосий аудиториясидир. Бу форсийзабон шиорнинг китоблари Эрон ва Ўзбекистонда нашр этилган.

Шоир Асад Гулзода Бухороийдан " Насими Бухоро", Хати Пешоний", " Мурғобий чи мекобад?", " Каҳкашони орзу", " Гулҳои мурод,. "Шукуфаҳои Бухоро", " Нақши баҳор", " Лафзи ширин", ва "Бухоро" китоблари ёдгор қолган.

Бу шоир  2003 йилдан бери Тожикистон ёзувчилар уюшмаси  аъзоси эди.

***

Эрон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий комиссиясининг ихтисослаштирилган қўмиталари йиғилишида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Халқаро фан ва технологиялар ўзаро алоқалари маркази Технологиялар алмашинуви идораси бош директори ва  Эрон президентлигининг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти Иброҳим Шафипур ва Ўзбекистон Республикаси Олий таьлим, фан ва инновациялар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бош директори Атабек Фаязов Эрон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий комиссиясининг ихтисослаштирилган ишчи гуруҳлари йиғилишида ўзаро учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ушбу учрашувда; Томонлар икки мамлакат ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича олий ишчи гуруҳи келгуси икки ҳафта ичида Эрон президентининг фан, технология ва иқтисод бўйича вице-президенти Банян ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири иштирокида онлайн тарзда ўтказилишига келишиб олдилар.

Режага кўра,Ушбу виртуал учрашув “икки давлат ўртасида сунʼий интеллект, тиббий асбоб-ускуналар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш технологиялари каби илғор технологиялар соҳасида билимга асосланган иқтисодиёт ҳамкорлигини ривожлантириш”, “Ероннинг билимга асосланган компаниялари ўртасида Ўзбекистонда тижорат ҳамкорлигини ривожлантириш”га қаратилган, “Ўзбекистон мутахассислари учун илғор технологиялар соҳасида Эрон фан-техника марказлари томонидан қўшма ўқув курсларини ўтказиш” ва “Тошкентда Эрон инновация ва технология уйини ташкил этишга кўмаклашиш” каби мавзуларда бўлиб ўтади.

Шунингдек, томонлар “Ероннинг илғор технологиялар соҳасидаги илғор технологияларини Ўзбекистонга ўтказишга кўмаклашиш”ни муҳокама қилдилар. Эрон томони бу соҳадаги ҳамкорликни олқишлар экан, Эроннинг билимга асосланган компаниялари ёрдамида Ўзбекистон томони керакли эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган соҳаларни эьлон қилишни сўради.

**

Image Caption

 

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси делегациясига Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Саййид меҳдий Ниёзий,  Ўзбекистон делегациясига эса сармоя, савдо ва саноат вазири Ладиз Қудратов бошчилик қилди.

Бу учрашувда Эроннинг бошқа вазирликлари вакиллари иштирок этиб, иқтисодиёт ва савдо, транспорт ва транзит, энергетика ва нефт, туризм, илм-фан ва технология, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги ва банк ва пул соҳаларида қандай ҳамкорлик қилиш кераклиги муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзаевнинг жорий йил 18 июн куни Теҳронга ташрифи чоғида якунлаш ва имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Асосий йиғилиш олдидан ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида 29 ва 30 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мезбонлигида икки давлатнинг тегишли вазирликлари вакиллари иштирокида икки давлат ўртасида эксперт учрашуви бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу йиғилиш доирасида Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Ўзбекистоннинг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, инвестициялар, саноат ва савдо вазири, қишлоқ хўжалиги вазири, фан ва инновациялар вазири ўринбосари билан учрашди ва икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилди.

Ниёзий 15-комиссия мажлисида иштирок этишдан ташқари “Тошкент” халқаро ҳамкорлик марказида икки давлат иқтисодий фаоллари билан ишбилармонлик учрашуви ўтказди ва нутқ сўзлади.

Ушбу учрашув икки давлат ўртасидаги 15-қўшма комиссиянинг якуний баёнотини имзолаш билан якунланди.

**

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.

2 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув ўтказди. 

Томонлар 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама мулоқот ва алмашинувларда юқори суръат кузатилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва ҳажмини ошириш, GSP+ имтиёзли савдо тизимининг амал қилиш муддатини узайтириш, самарали транспорт йўналишлари, энг аввало, Транскаспий транзит йўлагини ривожлантириш, «яшил» энергетика, инновациялар ва юқори технологиялар, рақамлаштириш, экология, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Ёрлиқ