Январ 31, 2017 15:11 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг  13- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал   ойининг  3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг  1- кунидир.

 Бундан 203 йил муқаддам 1814 йил феврал ойининг биринчи куни Ройтер номли минтақада Прусия, Австрия  ва Шветсия иттифоқининг 160 минглик ва франсуз императори Наполеон бошлиқ Франсиянинг 42 минг нафарлик қуролли кучлари ӯртасида қақшатқич жанг бӯлиб ӯтди. Бу жангда жанговар руҳиянинг йӯқлиги ва кучлар тенгсизлиги натижасида Франсия қӯшини енгилди. Ройтер жангининг  тарихий аҳамияти шундаки, бунда Наполеон Бонапарт батамом мағлуб бӯлди.

Ххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1337 йил жумодиул аввал ойининг 3-куни, яъни бундан 101 йил бурун машҳур олим ва мужтаҳид Оятуллоҳ Саййид Исмоил Садр Ироқнинг Козимайн шаҳрида оламдан ӯтди.

У бошланғич диний таълимни акасидан олгач, ӯқишни давом эттириш учун Нажаф илмий ҳавзасига йӯл олди ва у ерда забардаст устозлардан фиқҳ, фиқҳ усули, ахлоқ ва бошқа диний билимларни ӯзлаштирди.

Оятуллоҳ Саййид Исмоил Садр муҳтарам устози Мирзо Шерозий вафотидан сӯнг Карбало шаҳрида шогирдларнинг таълим-тарбия иши билан шуғуллана бошлади.

Хххххххххххххххххх

Бундан 66 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 1372 йил жумодиул аввал ойининг 3-куни таниқли олим Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Ҳужжат Куҳкамарейи оламдан ӯтди. У Табриз шаҳрида туғилди. Биринчи устози падари бузруквори Саййид Али Куҳкамари эди. Бошланғич диний таълимни эгаллагач, 20 ёшида Ироқнинг Нажаф илмий ҳавзасига йӯл олди. Олим бу шаҳардаги улуғ устозлардан фиқҳ, усул, ҳадис, риёзий ва нужум илмларини ӯрганиб, мужтаҳидлик даражасига етишди.

Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Ҳужжат Куҳкамарейи ҳижрий-қамарий 1349 йили Қум шаҳрига келиб,  шогирдларнинг тарбияси билан шуғуллана бошлади.  У шунингдек, илмий мадраса ва “Ҳужжатия” кутубхонасини ҳам таъсис этди. “Китоб ал байъ”, “Китобус салот” ва "Маносики ҳаж" яъни “Ҳаж маносиклари” рисолалари машҳур олим қаламига мансуб китоблардир.

 

 

Ёрлиқ