Исломий яшаш тарзи
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугунги эшиттиришимизда яхши гапириш ва яхши сӯзлашиш маҳорати ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Келинг бир -биримиз билан сӯҳбатлашайлик. Аммо қандай қилиб? Ҳаётнинг муҳим маҳорат ва тажрибаларидан бири бошқалар билан қандай мулоқот қилиш ва муносабатда бӯлишини биласизми?
Гоҳида биз ижтимоий ҳаётда бошқалар томонидан ёмон ва қӯпол сӯзлашиш муносибат ёки таҳқир қилиш билан юзмаюз бӯламиз.
Бундай мавридларда ӯзимиздан аксуламал кӯрсатишда мажбур бӯламиз. Айниқса, бугунги жамиятда турли маданият ва хатти ҳаракатлар билан юзмаюз бӯлмоқдамиз.
Ҳозирги дунёимизда таҳқир ва масхара қилиш билан сӯзлашиш ва муносабатда бӯлиш оддий бир одатга айланиб қолмоқда.
Айтиб ӯтган эдикки ҳаёт маҳоратлари ва тажрибалари жамиятнинг руҳий саломатлигини сақлаш, инсон муносабатларининг яхшиланиш ва соғлом хулқ -атвор сабабига айланадиган қудратни касб этиш ҳисобланади. Бу маҳорат ва тажрибалар тӯғри ва ижобий амал қилиш учун шахсга кӯмак беради. Шунингдек ӯзи ва жамиятни ижтимоий ва руҳий зарарлардан сақлайди ва жамият ва ӯзининг руҳий соғломлигининг даражасини оширади.
Бошқалар билан иззат -эҳтиром ила сӯҳбатлашиш инсон фикр -афкор ва маданиятининг ривож -равнақ топишини кӯрсатади.
Бошқаларни таҳқир этиш учун масхара этадиган сӯзлар ёки таҳқирлайдиган сӯзлардан фойдаланадиган шахс бу огоҳлик билан бӯладими ёки билмасдан буни амалга оширадими ӯзаро муносабат қилишда зиён ва зарар заминасини вужудга келтиради. Ва паёмни етказишга зарар етказишига қӯшимча ӯзининг ахлоқий шахсиятига катта салбий таъсир етказади.
Ҳақиқатан ҳам, бошқаларни масхара қилиш ва устидан кӯлиш жамият аъзолари шахсиятига таҳдид қилиш омиллар жумласидан ҳисобланади.
Психология соҳасининг муттахасиси Фаршод Шайбони шундай айтади: "Масхара этиш ақлдаги салбий ҳолатдирким, у учун кескинлик яратадиган бир мавзӯни ӯзидаги кескинликларнинг мезонини камайтириш учун сӯзлар қолибида бошқа шахсга баён этади.
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Исломий яшаш тарзи " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Қуръони карим бошқаларнинг шахсиятини таҳқирлашини зулм этишнинг бир шакли деб талқин этади ва ӯзининг оятларида мӯминларни масхара қилиш, бошқаларнинг айбини излаш ёмон лақаблар билан чақиришдан қайтариб Ҳужурот сурасининг 11 ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир. (Албатта масхара ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади. Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан
қайтармоқда.)"
Бошқалар билан муносабатда бўлиш инсоннинг ахлоқи ва шахсиятини шакллантиради ва бу муносабат нафснинг иззат-эҳтироми ва инсоннинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳисс-туйғусини ўйғотадиган одобдир.