июн 05, 2017 10:58 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 16-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг  6- кунидир.

Бундан 218 йил муқаддам, 1799 йилнинг 6 июн куни рус  халқининг улуғ шоири Александр Пушкин Москва шаҳрида дунёга келди.

1820 йили чоп этилган шеърлар китоби унга чексиз шуҳрат келтирди. Озодлик ҳақида ёзган одаси шоирнинг бадарға этилишига сабаб бӯлди.

Пушкиннинг лирик достон ва гӯзал шеърлари рус адабиётининг дурдона асарлари ҳисобланади. “Руслан ва Людмила” достони, “Борис Годунов” драмаси ва “Евгений Онегин” романи шоирнинг энг муҳим асарларидир.

Александр Сергеевич Пушкин 38 ёшида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххх

Бундан 51 йил бурун, 1966 йилнинг 6 июн куни илк маротаба учувчисиз фазо кемаси ойнинг сатҳига қӯнди.

Фазони тасхир этиш соҳасида  Америка ва СССР ӯртасидаги рақобат 1966 йилга келиб, иккинчи босқич—ойни тасхир қилиш фазасига кӯчди. Биринчи бӯлиб 1966 йилнинг 4 апрел куни СССРнинг космик кемаси ойнинг атрофида айланиб, унинг сатҳидан олинган фотосуратларни ерга узатди. Бу нарса дунёнинг икки қудратли давлати ӯртасидаги рақобатни янада авж олдирди. Натижада орадан икки ой ӯтгач, яъни 1966 йилнинг 6 июн куни АҚШнинг учувчисиз фазо кемаси ойнинг сатҳига қӯнди.

Фазони тасхир қилиш мусобақасида СССР олдинги сафда эди. Аммо 1968 йилдан бошлаб Америка бу мусобақанинг ғолибига айланди. Мисол учун 1969 йилнинг 21 июн куни инсоният тарихида биринчи маротаба америкалик астронавт ойнинг сатҳига қадам босди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 28 йил аввал, ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 16-куни Исломий Инқилобнинг буюк йӯлбошчиси Имом Хумайний ҳазратлари билан видолашиш учун йиғилган миллионлаб муҳиб ва мухлислар иштирокида   жаноза   намози ӯқилиб,  унинг пок жисми Теҳрон шаҳрида тупроққа топширилди. Мисли кӯрилмаган бу жаноза маросимида Эроннинг турли шаҳарлари ва хорижий мамлакатлардан келган ӯн миллиондан ортиқ киши қатнашди. 

Бир умр элнинг эркинлиги учун курашган буюк имомнинг жанозаси ҳақиқий халқона бир маросимга айланди.  Ӯша куни ҳазратнинг тобути Теҳроннинг мусаллосидан Биҳишти Заҳро қабристонига келтирилиб, исломий инқилоб ва Ироқнинг Эронга бостириб кирган юклатма уруши жараёнида шаҳид бӯлган ӯн минглаб кишиларнинг ёнига дафн этилди.

Жаноза маросими Эрон халқи ва бошқа бир қатор мамлакат халқларининг Имом Хумайний тутган йӯлга нисбатан садоқатларининг яққол намойиши саҳнаси эди.

Бугунги кунда Имом Хумайний ҳазратларининг мутаҳҳар марқадлари Исломий Инқилоб ошиқларининг зиёратгоҳидир.

 

Ёрлиқ