Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 17 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 15-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 8-чи кунидир.
:Бундан 938 йил олдин ҳижрий-қамарий 500 йил зилқаъда ойининг 15-чисида
Мусалмон халқининг машҳур луғатшуноси ва донишманди Ибн Фохир Бағдод шаҳрида вафот этди. У ёшлигида Макка ва Яманга кўп сафар қилди ва уша замондаги машҳур уламоларидан илм ўрганиб, луғат ва ҳадис илмида устодлик даражасига етди. Ибн Фохирнинг баён этиш услуби тасвирий наср ва оғзаки санъат, аммо маърифатли ва баландпарвоз баёнга асосланган. Ибн Фохир ёзган асарлар жумласидан “Жавоби масоил” китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 72 йил муқаддам милодий 1945 йил август ойининг 8-чисида:
Совет Иттифоқининг раҳбари Сталин Японияга қарши уруш эълон қилди ва Совет Иттифоқининг армияси Хитойнинг шимол-шарқида жойлашган Манжурияга ҳужум қилди. Совет Иттифоқи Япония билан бирбирига ҳужум қилмаслик шартномасини имзолаган эди. Аммо Америка томонидан Хирасима шаҳри атом бобаси билан бомбардимон қилгани ва Япония таслим бўлиш арафасида тўрганида Россия ушбу мамлакатга ҳужум қилди ва Япониянинг бир қисмини ишғол этди. Совет Иттифоқи армияси бу ҳужумнинг охирида Кореянинг шимоли ва Курил оролларини ўз тасарруфига киритишга муяссар бўлди. Курил ороллари ҳалигача Россиянинг ихтиёрида қарор олган ва ушбу оролнинг тақдири бўйича Россия ва Япония ўртасида олиб борилаётган барча музокаралар ҳалигача бирон бир натижа бергани йўқ.
Бундан 27 йил илгари милодий 1990 йил август ойининг 8-чисида:
Саддом Ҳусейн Қувайтни ишғол этиши билан ушбу мамлакатни Ироқнинг бир қисми деб билди ва ўз амакисининг уғли Али Ҳасан Ал-Мажидни Қувайтнинг ҳукумат бошига қуйди. Қувайт Англиядан ўз истиқлолини олганидан бошлаб Ироқ ушбу мамлакатни ўзининг бир қисми деб биларди ва гоҳида ушбу иддаоларини эълон қиларди. Ироқнинг баъс режими томонидан Эронга қарши амалга оширилган натижасиз ҳужумлари милодий 1988 йилда охирга етганидан кейин Араб мамлакатлари Эрон билан олиб борилган урушлар жараёнларида Ироққа берилган 30 миллиард долларлик қарзлардан воз кечишларини эълон қилди. Албатта Араблар ушбу ҳужумларда Саддомга кўп ёрдам кўрсатган эдилар ва бу қарз эса унинг бир қисми эди. Қувайт Ироқ қарзларининг бир қисмидан воз кечмагани боис Саддом ушбу мамлакатга қарши ҳужум қилди ва бу мамлакатни ўзининг бир қисми деб эълон қилди. Олти ой давомида олиб борилган муноқашалардан кейин охири Америка айрим Ғарб ва Араб мамлакатлари билан бирга Ироқ армиясига қарши ҳужум қилди ва уни Қувайтдан қувиб чиқаришди. Бу ҳужумлар жараёнларида ироқлик кўп ноҳарбийлар ҳалок бўлишди ва Американинг Ўрта Шарқ ва Форс кўрфазида ҳузур топиши учун шароит вужудга келди.