Масжид- ишқ ва имон маскани
Лондоннинг Марказий масжиди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Масжид - ишқ ва имон " унвонли дастуримизнинг азиз тингловчилари!
Олдинги дастурларда тоат -ибодат, таълим -тарбия бериш, маданий, иқтисодий ва сиёсий жанбаларда масжиднинг муҳим рол эгаллашига ишора этган элик. Масжид исломий жамиятни ҳидоят этиш ва йӯл кӯрсатишда марказ унвонида ӯзини тариштирган. Ҳамда зикр этиб ӯтдикки бу муқаддас даргоҳ инсонларнинг алоҳида махсус гуруҳига тегишли эмас, балки аёллар ҳам эркаклар баробарида масжиднинг баракотларидан баҳраманд бӯлишлари мумкин. Ислом зуҳур топишидан бӯён аёллар намоз иқомасини бажо келтириш ва Пайғамбари Акрам (с) суханронликларини эшитиш учун масжидга боришарди. Баъзида Пайғамбар (с) аёллар талабларига биноан улар учун алоҳида йиғилишлар барпо этардилар. Пайғамбар (с) -нинг суханронликлари асосан диний мавзӯлар, мушкулотларни ҳал этиш йўл -йуриқлари, диний ва ахлоқий масалаларга оид қийматли маслаҳатларни ӯзига қамраб олган эди.
Ҳозирги кунда масжидларнинг аксариятида турли маросимларда аёлларнинг иштирок этишлари учун зарурий шароит ва фазо назарга олинган. Савод ва маълумотга эга бӯлган аёллар бошқа аёлларга таълим беришади ва уларга исломий шариат ва унинг аҳкомларини ургатишади. Улар болалар ва ёшларга таълим бериш, қонуний маслаҳат бериш хизмати ва соғлом ҳаёт, гигиена ва дам олиш хизматлари каби фаъолиятларни ургатишади. Ҳозирги кунда исломий бӯлмаган мамлакатларда ҳам кӯп исломий марказ ва масжидлар фаъолият олиб боришадиким уларда аёллар муҳим рол ӯйнашади.
Исломий бӯлмаган мамлакатлардаги масжидлар ӯзаро ва бошқа жамиятлар билан мусулмонларнинг алоҳада бӯлишлари ва айни ҳолда мусалмон бӯлмаганларни ислом билан таништиришда муҳим рол ӯйнайди. Шу сабабдан масжидлар мусулмонлар ва мусулмон бӯлмаганлар учун исломий маърифат ва илмларни касб этишда муносиб макон ҳисобланади. Бу муқаддас маконда янги исломни қабул қилган инсонлар учун расмий таълим бериш курслари ташкил этилади.
Диний бӯлмаган мадрасаларда секуляр таълимотларни урганадиган болалар ҳам бу ерда исломий таълимотларни урганишади.
Ифторлик, байрам, тӯй зиёфатлари ва исломий бошқа байрамлар масжидларда ӯтказилади токим мусулмонлар бир бирларининг аҳволларидан бохавар бӯлишсин.
Америкада Фейс Матерс номли тадқиқот маркази борким турли динларнинг эътиқодий фаъолиятларни урганади ва шунга асосланиб уларни даражаларга тақсимлайди. Бу марказ 2010-йилда бир тадқиқотни амалга оширдиким Англия мамлакатида аёлларнинг ҳомийси бӯлмиш юзта масжидни таништирди.
Англянинг турли шаҳарларида 500-та масжидларни ӯз тадқиқотларига қарор берган мазкур изланишда 50 -та масжид беш юлдузни ва 50- масжид эса тӯрт юлдузни касб этишди.
Бу тадқиқот аёллар учун фаъолиятлар ва хизматларни тақдим этиш, жамоат имоми ёки мазҳабий ишларда аёл мутахассисига эга бӯлиш, қарор қабул қилиш ва комитетларда аёлларнинг ӯринга эга бӯлишлари каби меъёрлар асосида ӯтказилди. Мисол учун келтириш мумкинки 800 нафар аёлларни сиғдириш имконияти билан намозхонани ихтисос берган Бредфорддаги “Жамият Таблиғ-ул ислом” масжиди ва Нотиннггемдаги Каримия муасасаси болалар учун иккита боғча, 8-15 гача бӯлган қизлар учун фаъолият олиб борган марказ ҳам бу заминада фаъолият юритишади.
Ӯтган дастуримизда таъкидлаб ӯтганимиздек дунёнинг исломий марказлари ва масжидларида аёлларнинг таъсирчан рол ӯйнашлари ва ижобий фаъолиятлар олиб боришларига қӯшимча айрим ушбу марказларда тортишувлар ва йӯлдан чалғиниш ҳодисалари ҳам юз беради.
Ислом дини қавмий, ирқий, жинсий ва молиявий афзилликларнинг пойдиворини бузди ва барча инсонларни эркак ва аёл, қашоқ ва бой араб ва ажам, қора ва оқларни бир қаторда жой берди. Бу самовий дин афзаллик меъёрини тақводорлик, маънавий қадриятлар ва ахлоқий фазилатларда деб билади. Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 13 -ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар !» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)"
Азизлар, дастуримизнинг иккинчи қисмида Лондоннинг Марказий масжиди билан сизларни таништирамиз.
Лондон исломий маданият маркази ёки Режент Парк масжиди номи билан танилган Лондоннинг марказий масжиди Англядаги Лондон шаҳрининг шимолида жойлашган Вестминстерда қарор олганким 5 минг нафар намозхонларни сиғдириш имкониятига эга. Шунингдек исломий анъанавий ҳунармандчилик билан зийнат берилган.
Милодий 1940 -йилда Винстон Черчел Лондон марказий масжидини қуриши ҳақидаги ӯз ҳимоятини эълон қилди ва уша йилнинг 24 октябр ойида уруш замонида Черчелл кабинетининг расмийлари Лондонда масжид қуриш учун ер сотиб олишга 100 минг фунт пул ихтисос беришди. Черчелнинг бу сайъ -ҳаракати Германия билан уруш бӯҳронлари замонида исломий мамлакатларни ҳимоя этиш мақсадида амалга оширилган эди.
Лондоннинг марказий масжиди милодий 1944 -йилда Англянинг собиқ подшоси Жорж олтинчи томонидан расмий равишда очилди ва бир совға унвонида мусулмонлар жамиятига топширилди. Аммо уруш ва бошқа сабаблар билан унинг очилиши милодий 1978 -йилгача муаллақ ҳолатда қолди.
Масжиднинг лойиҳасини Фредерик Гибберд ӯз зиммасига олган эдиким 1978- йилда қурилди.
Масжиднинг асосий биноси намоз иқомасини бажо келтириш учун иккита зал, ижроия идораси, тадқиқот олиб бориш хонаси, кутубхона, йиғилиш зали ва минораларни ӯзида жой берган уч қаватли бир қисмни ӯзига қамраб олган.