Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳр жоду афсоналари.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, ўтган эшшитиришимизнинг мавзўси бўлмиш сеҳр жоду ҳақидаги сўҳбатимизни давом эттирамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Бир неча дастурларимизда биз парилар ҳақидаги қиссаларни таҳлил этдик ва шу каби афсоналарни таништириш билан бирга биз ушбу эртакларнинг бир-бирига ўхшашликлари ва хусусиятлари, ҳамда ушбу турдаги афсоналарда номаълум мубҳамлик ва ҳақиқатан ҳам афсоналар замон ва маконда боғлиқ эмаслигини эслатиб ўтган эдик.
Парилар ҳақидаги афсоналарнинг яна бошқа хусусиятлардан бири бундай шаклдаги афсоналарда сеҳр-жодулардан фойдаланиш ва уни инъикос этилишидир.
Халқ қисса-афсоналар муттахасисларининг фикрига кўра, ибтидоий инсонларнинг зеҳнида ҳар бир нарса сеҳр-жоду ва фавқулодда қудратга эга бўлган ва инсоннинг чекланган қудратидан кенг кучга эга бўлган замоннинг ёдгорлигидир. Уша даврда инсон нотаниш муҳит ва нарсалар орасида ҳаёт кечирарди. Ҳар қачонки бирон-бир мушкулотга дуч келса, фавқулодда сеҳрли бир қудрат унинг ёрдамига келади ва уни хавф-хатардан нажот беради деган эътиқодга эга эди.
Бу фавқулодда табиий қудратлар қисса-афсоналарда сеҳрли бир жанбага эга бўлишдиким нарсалар, ҳайвонлар ва париларга тегишли бўлиб қолди.
Эрон адабиётининг устоди ва шоири Доктор Тақий Пурномдориён фикрига кўра, “Тажриба ва ҳис-туйғу орқали қатъий бирон бир илмга эга бўла олмаслик, доим кўпми ёки озми тахайюл ва ҳисссиёт билан баён этиш имкони вужудга келган. Маълумки, нотаниш нарсаларни баён этишда қанчаки башариятнинг узоқ ўтмишига юз қаратсак, шу даражада бу нарсалар ҳаяжонли, ақл бовар қилмайдиган ва тушунарсиз бўлиб қолади ва уларнинг кенг кўламли бўлишига англаб етамиз.“
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сеҳрли афсоналарнинг мазмун-мундарижасини таҳлил этиш билан жонли ашьёлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг гапириш қобилиятига эга бўлиши каби биринчи инсон андишасидаги эски тушунчалар пойдиворини англаш мумкин. Сеҳрли афсоналар аксариятининг композицияси шундай тартиб билан тузиладиким, бирон бир мушкулотнинг юзага келиши ёки бирон бир нарсанинг йўқлиги билан достоннинг қаҳрамони бу камчиликни бартараф этиш ва мушкулотларни ҳал этиш учун ҳаракат қилади.
Ривоят жараёнида вужудга келадиган воқеа-ҳодисалар занжирида жумладан, даҳшатли дев ёки ёвуз душман билан кураш олиб бориш, қочиш ва қувиши мумкин бўлмаган ва оғир ишни бажариш каби кумак берадиган бир унсур доим вужудга келадиким, қаҳрамонни қандайдир ҳимоя этади ва мушкулотини ҳал этади.
Амалга оширилган тадқиқотларга кўра, қисса-афсоналардаги бу ҳимоят этиш ва кумак беришлар фавқулодда ва сеҳр-жоду жанбасига эга эмас.
Сеҳрли омиллар эса достоннинг бошқа ҳодиса-воқеаларида муҳим рол ўйнайди. Масалан, кекса чол йўлда қаҳрамон билан мулоқот этади ва унга қудуқ ва йўлни кўрсатади.
Кумак берувчи бу шахс хатардан қандай нажот топиш ва мақсадга етиш қиссасини қаҳрамонга тарифлаб беради. Аммо унга сеҳр-жодули бирон бир нарса ёки воситани бермайди. Айрим бу қиссаларда қаҳрамон ёлғиз ўзининг жисмоний қудрати, заковати ва зеҳнининг кумаки билан мушкулотларни бартараф этади. Аммо айрим вақтларда эса қаҳрамон бирон бир кишидан сеҳрли нарса олади ёки инсоннинг қудратидан кучлироқ ва фавқулодда қудратга эга бўлган ёрдамчининг кумакидан баҳраманд бўлади.
Эртаклар сеҳрли ва ҳаётий турларга бўлинади. Аммо айрим адабиётларда ҳайвонлар ҳақидаги, сеҳрли, маиший турларга бўлинади.
Бу асарларда ҳайвонлар иштироки, уларнинг асар қаҳрамонлари билан суҳбатда бўлишлари олимларнинг сеҳрли эртаклар деб аташларига асос беради. Биз бу атамани шартли равишда қабул қиламиз, чунки сеҳрли эртакларнинг ҳайвонлар иштирок этмаган мазмундагилари ҳам етарли бўлиб, уларни алоҳида таҳлил қилиш мумкин. Ўтган аждодлари бўри, илон, от ва бошқа бир қатор ҳайвонларни ўзларига ҳомийлик қилишини руҳан ҳис этганлар. Эртакларнинг дастлабки намуналарида айнан ана шу дунёқараш асосида асарлар яратганлар.
Сеҳрли эртаклар бош қаҳрамонга нимадир (кўпинча, фарзанд) етишмаслиги, қаҳрамоннинг етишмаётган нарсасига эга бўлиши, унга нимадир қилишнинг (гапириш, алоҳида бир эшикни очиш, бирор нарсага қараш ва ҳ.к) тақиқланиши, тақиқнинг бузилиши, кучли рақибга дуч келиш, хавфли сафарга чиқиш, сафар якуни, рақиб билан олишув, мурод-мақсадга етиш каби лавҳалардан иборат бўлади.
Сеҳрли эртак қаҳрамонлари ўлиб қайта тирилиш хусусиятига эга эканликлари билан ҳам бизни ўзига жалб қилади. Тўғри, ўлган одамга жон ато этилиши қадимги аждодларимиз дунёқараши ифодаси сифатида баҳоланади. Аммо айни пайтда ўлган одам руҳининг кун, ой, йиллар давомида ўзи яшаган хонадондан ажрамаслиги, турли шакл-ҳолатларда қариндошларига кўриниб туриши сеҳрли эртакларда оддий тасвир воситаларига айланганини ҳам қайд этиш мақсадга мувофиқдир. Сеҳрли эртаклар жозибаси, кўпинча, асардан ўрин олган мўъжизавий сафарлар, ҳайратомуз тўкинлик акс этган лавҳалар, хаёл бовар қилмайдиган жоду ва афсонавий учрашувлар тасвирида ўз ифодасини топади. Эртакларда ҳаёт шу қадар мазмунли ва бебаҳо эҳсонки, унда бўлиши мумкин бўлмаган ҳодисалар тизимининг ўзи йўқ, ечими топилмас муаммо учрамайди, деган халқ фалсафаси нафас олади.