Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Шахс етарли маҳорат ва билимни касб этиши билан ӯз қудратига таяниб саломатлигини муҳофазат қилишга қодир бӯлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг илк сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Ӯз –ӯзини эҳтиёт қилиш мустақил равишда ӯз саломатлигидан бохавар бӯлиш учун бир манба унвонида ҳар бир шахс ӯз қудрати, маҳорати ва билимидан фойдаланадиган илмдир. Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш шахснинг иродаси ва истак хоҳишлари асосида амалга оширадиган хатти -ҳаракатдир. Бу хатти -ҳаракатни амалга ошириш давомида шахс етарли маҳорат ва билимни касб этиши билан ӯз қудратига таяниб саломатлигини муҳофазат қилишга қодир бӯлади.
Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш унвони остида бир дастур мажмуасини сиз азизлар учун тайёрладикки ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш билан саломатликка эришиш учун муҳим ва асосий нуқталарни сизнинг ихтиёрингизга қарор берсак. Дастуримиз манзурингиз бўлади деган умиддамиз.
Биз билан бирга бўлинг!
Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш саломатликнинг асосий манбасидир. Соғломликнинг асосий манбаси, яьни ӯзимизни парвариш қилишни урганишимиз, мунтазам жисмоний фаъолият олиб бориш ва руҳий тайёргарлик билан ҳаётимизни юксалтириш маъносидадир. Ҳақиқатан ҳам ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш кунлик ҳаётнинг бир қисмидир. Тишларни тозалаш, ӯйда жисмоний фаъолият олиб бориш, шамоллаганда дори ичишнинг ҳаммаси ӯз -ӯзини эҳтиёт қилишнинг бир қисмдир. Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилишнинг энг муҳим ютуқлари бу гигиенадан тӯғри фойдаланиш ҳақида кишининг тӯғри қарор қабул қилиши, муносиб равишда ӯз -ӯзини эҳтиёт қилишнинг хатти -ҳаракатни танлаш ва мустақил равишда уни ижро этишдан иборатдир.
Мустақиллик ёки истиқлолдан мақсад ӯзига таяниш ва ӯзи ҳақида қарор қабул қилиш маъносидадир. Албатта бу қарор қабул қилиш ихтисосли ёки ихтисосли бӯлмайдими бошқаларнинг кумакларни касб этиш ва маслаҳатлашишни ҳам ӯзига қамраб олиши мумкин. Шунингдек ӯз -ӯзини парвариш қилиш фақат шахсий саломатликдан эҳтиёт бӯлиш маъносида эмас, балки фарзандлар, қӯшнилар, ҳамшаҳрилар, ҳамкорлар, дӯстлар ва ҳатто атроф муҳитдан муҳофазат қилишни ҳам ӯзига қамраб олади.
Оила аъзоларининг саломатлигидан бохавар бӯлиш ихтисосли эҳтиёт бӯлишнинг пойдиворларидандир.
Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш учун умумий бир дастурга эга бӯлиш ҳаёт кайфиятини яхшилаш ва стрессларни камайтириш учун кичик бӯлса ҳам муносиб қадам ташлаш учун шахсга кумак беради. Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш, сизга ёқадиган нарсалар ва ишларни ижро этиш мақсадида фаъолиятни давом эттириш маъносидадир. Масалан, ӯсимлик ва гулларни устириш, қариндош ва дӯстларининг дийдорига бориш ёки иш билан шуғулланиш каби фаъолиятларни бажаришни мисол келтириш мумкин. Бошқа таъбир билан ифодалаганда ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш тамоюл зоҳир этган ишни бажариш қудратига эга бӯлиш маъносидадир.
Ӯз- ӯзини эҳтиёт қилиш билан шахс фаъол ва ирода нуқтаи назаридан ӯз энергияси ва ёшлигини мустаҳкамлаш ва сақлаш сабабига айланадиган ишларни бажариш учун бир замонни танлайди.
Ҳақиқатан ҳам саломатликнинг сабабига айланадиган ӯз -ӯзини эҳтиёт қилишнинг юксак мизони ӯз саломатлигидан бохавар бӯлишнинг самарасидир. Яъни шахс соғломликнинг мизонини юксалтириш ёки муҳофазат этиш, касалликларга гирифтор бӯлишнинг олдини олиш, касалликларни даволаш ёки унинг қолдирадиган таъсирини камайтириш учун олиб борадиган фаъолиятдир. Сизга маълумки жузъий кӯп беморликларни ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш билан қисқа бир муддат давомида даволаш мумкин.
Одамлар соғлом ҳаёт кечириш йӯлини танлашлари билан касалликларни олдини олиш учун чора -тадбир куриш жузъий касаликларда рецепсиз дорилардан фойдаланиш ва инфекцион касалликларни бартараф этиш учун муносиб ғамхӯрлик қилиш билан ӯз саломатликни сақлашга сайъ -ҳаракат қилишади.
Ривожланган мамлакатларнинг аксариятида даволаш марказлари ва шифокорларга мурожиат этганларнинг йигирма фоизи жузъий беморларга тегишлидир. Ва ҳоланки бу беморликларнинг кӯпчилиги халқнинг ӯзи осонлик билан даволашлари мумкин. Ушбу мамлакатларнинг саломатлик марказлари тарқатган хабарларига кӯра укол қилиш сабабига айланадиган умумий шифокорларнинг берадиган маслаҳатларининг учдан икки қисми дори дармонсиз комилан даволаниши мумкин.
Ўз-ўзини эҳтиёт қилиш соғлом ҳаёт учун зарурийдир. Аммо унинг ўз-ўзини даволаш аксинча ҳолати ҳам борким уни амалга ошириш ҳеч кимга тавсия берилмайди. Чунки ўз-ўзини эҳтиёт қилишни ўз-ўзини даволаш билан аралаштирмаслик керак. Ўз-ўзини даволаш касалликлар ва белгилар заминасида етарли маълумотга эга бўлмайдиган ҳолда ўз-ўзини дори дармон қилиш ва ностандарт даволашни назарга тутади.
Сўнгги йилларда соғлиқни сақлашга тегишли бўлган нашриёт,телевидениенинг тиббиёт бўйича кўрсатувлар ва айниқса интернетнинг кенг тарқалиши тиббий маълумотлар барча кишилар учун осонлаштиришига сабаб бўлди. Одамлар интернетда қисқа муддат ичида касалликларни даволаш учун зудлик билан дори дармон топишади.
Бу масала ўз-ўзидан даволаниш ҳодисасига айланади. Халқаро соқлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб 5,1 (бешу ундан бир) миллион одам ҳар йили ўз-ўзларини даволаб 100 мингга яқин одам ўз жонидан ажрашади. Шунинг учун ўз-ўзидан ғамўрлик қилиш ва ўз-ўзини даволаш ўртасидаги фарқни ажратиб олишга диққат эътибор бериш лозим бўлади.