март 15, 2018 19:06 Asia/Tashkent

Ӯз ӯзини эҳтиёт қилиш шахснинг иродаси ва истак хоҳишлари асосида амалга оширадиган хатти -ҳаракатдир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ӯз -ӯзини эҳтиёт қилиш учун ташланадиган  дастлабки қадам ӯзидан огоҳ бӯлишдир.  Ӯтган дастурларимизда ӯз саломатлигимизни эҳтиёт қилишни баён этиб ӯтган эдик. Зикр этиб ӯтган эдикки ӯзидан эҳтиёт бӯлиш ҳар бир шахс  ӯз саломатлигидан мустақил равишда бохавар бӯлиши учун бир манба унвонида  ӯзининг билим, маҳорат ва қудратидан фойдаланадиган бир амал ҳисобланади. Бунга асосланиб айтиш мумкинки ўзидан бохавар бӯлиш  шахснинг истак -хоҳиши ва иродаси асосида ӯз ихтиёри билан амалга оширадиган хатти-ҳаракатдир. Шахс бу ҳаракат давомида  етарли маҳорат ва билимни касб этиш билан ӯзига таяниб  ӯз саломатлигини эҳтиёт қилишда қодир бӯлади.

Биздан кӯпчилигимиз ҳаётимизда кӯп масъулиятларга эгамизким  ӯзимиздан бохавар бӯлишни эсдан чиқаришимиз сабабига айланади. Ҳолбуки муносиб ва тӯғри саломатликдан эҳтиёт бӯлмоқ ҳаётнинг энг яхши ҳис -туйғусини вужудга келтиради ва ӯзи учун раво кӯрган қадриятларни бошқаларга етказади.  Шунинг учун ӯз саломатлигидан бохавар бӯлиш жараёнида энг муҳим омиллардан бири бу ӯзидан огоҳ бӯлиш саналади.

Ӯз -ӯзидан огоҳ бӯлиш, ӯзлигимиз у ҳис -туйғуларимиз кучли ва зайиф томонларимизни,  мақсадларимиз,  хусусиятларимиз ва эҳтиёжларимиз ҳақида  мукаммалроқ билишимиз учун кумак беради.

Кӯп одамлар узларининг умумий хусусиятлари ,  жумладан ёши,  жинси,  ишинг вазъияти ҳақида сӯҳбатлашади. Аммо ӯзларининг хатти -ҳаракатлари ва шахсий хусусиятлари ҳақида етарли ва муносиб даражада маълумотга эга эмаслар. Мисол учун келтириш мумкинки қайси ишни яхши бажара олишлари,  қандай салбий ахлоқий хусусиятга эга бӯлишлари,  ӯз ҳаётларида қандай мақсад ва орзуларга эга бӯлишлари,  ҳаётларидаги асосий қизиқишлари нимада,  қайси нарса уларни хурсанд ёки хафа қилиши каби жиҳатлар ӯз -ӯзидан огоҳ бӯлишга боғлиқдир. Ӯз -ӯзидан огоҳ бӯлиш ҳаёт маҳоратларининг асосий эҳтиёжларидан саналади. Чунки инсон бундай огоҳлик шаклига эга бӯлиши билан ӯзини аниқроқ англай олади. Ва ана шу нарса ӯз -ӯзидан эҳтиёт бӯлиш ва ишларининг ривож -равнақ топишида катта кумак беради.

Албатта, ӯз -ӯзидан огоҳ бӯлиш билан бор мушкулотлар ҳал бӯлади деган тасаввур вужудга келиши мумкин эмас,  чунки ӯзидан огоҳ бӯлиш фақат биринчи қадамдир.  Инсон ўзига бетарафлик билан қараши  содда ва оддий бир иш эмас. Қандай андеша ва эътиқодларга эга бӯлиши унинг зайиф ва кучли томонлари нимада,  нима нарсалар уни хафа ё хурсанд қилиши мумкин,  усулан ӯз ҳаётида бирон -бир мақсадга эгами?

Агар эга бӯлса,  бу мақсад нимага асосланган. Дарвоқеъ одамларнинг  кӯпчилиги ӯз ҳаётларида  техника ва ташқи ишларининг ҳақиқатини кашф этиш ва билимни касб этиш пайида бӯлишади. Улар   ӯз доноликларини ривож -равнақ  бериш пайида бӯлишади. Ажабланарли томони шундаки айрим одамлар ӯз умрларида ӯзларини яхши таниб олишган. Ҳолбуки айрим одамлар ӯз қарашлари ва эътиқодлари, унинг хатти  -ҳаракатлари ва амаллари ҳақида огоҳ бӯлишади. Аммо ӯзларининг хафачиликлари у қадриятлари,  хатти -ҳаракатлари ва қизиқишларини кам таҳлил қила олишади.  Кеча амалга оширилган ӯз ишларини бугун ҳам  камми кӯпми ижро этишади. Чунки ӯз -ӯзини англаш учун андиша ва мойилликка эга эмаслар. Шу сабабдан кечаги уша ишларни такрор қилишади.    

Албатта,  шу масалага эътибор қаратиш лозимки ӯз -ӯзидан огоҳ бӯлиш уша вақтда самара берадики шахснинг ӯзидан бӯлган тасаввуротлари синовга қарор олган бӯлса ва содиқона тасдиқланган бӯлса. Мен кимман деган саволга шахснинг жавоби қанчаки аниқ,  ҳақиқий огоҳлик ва ӯзи билан садоқат ва воқеийликка таянган бӯлса,  инсон шунча огоҳликдан баҳраманд бӯлади. Аммо ӯзидан огоҳ бӯлиш,  ӯз саломатлигидан эҳтиёт бӯлиш баҳс -мунозараларда қандай аҳамиятни касб этади?

Ӯз саломатлигидан эҳтиёт бӯлиш учун қандай эканимиз,  ӯзимиз мақсадларимиз учун эга бӯлган далилларимиз ҳақида аниқ бир қарашга эга бӯлиб  кейин огоҳлик ва фаъоллик билан истаган нарсаларимизни ҳақиқатга айлантиришга сайъ -ҳаракат қилишимиз лозим. Бир йӯлак ва бир хона томон ҳаракат қилаётганингизни тасаввур қилиб куринг. Ӯйнинг эшикини очганингизда тусатдан чироғ учириб қолади. Сизнинг вужудингизни қурқув қамраб олади. Аста -секин қадам ташлайсиз. Шу вақти оёғингиз бир нарсага тегиб  қолади. Юзага келган товушдан янада жиддийроқ қурқиб кетасиз. Шу пайтда чироғ ёниб қолади.  Сиз оддий бир хонада эканингиз ва оёғингиз бир столга урганини англайсиз. Ҳақиқатан ҳам чироғ ёнган вақтида хотиржам бӯласиз. Бинобарин агар сиз ӯзингизни яхши билмасангиз қоронғу хонанинг ичида қолиб кетгандай ӯзингизни ҳис этасиз.

Шунинг учун ӯзидан огоҳ бӯлиш маҳоратини кенгайтиришнинг энг асосий манбаси огоҳликдир.

 

Ёрлиқ