март 28, 2018 12:14 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар Ғарбда ислога нисбатан бадбинлик дастуримизнинг бугунги сонини мусулмон бўлмаган бир аёлнинг мусулмон унвонида касб этган тажрибаларини таҳлил этиш билан бошлаймиз

Азиз тингловчилар Ғарбда ислога нисбатан бадбинлик дастуримизнинг бугунги сонини мусулмон бўлмаган бир аёлнинг мусулмон унвонида касб этган тажрибаларини таҳлил этиш билан бошлаймиз. Британиялик мусулмон бўлмаган Кети Фрейман шундай деб айтади: “Манчестерда бир мусулмон шахс унвонида бир ҳафталик ҳаёт тажрибасини касб этиш исломдан қурқитишга бўлган ҳодисаларга нисбатан менинг кўзимни очиб қуйди.” Фрейман оддий бир тиббий ҳамширадир ва “Бир мусулмон унвонида менинг бир ҳафталик ҳаётим” номли ҳужжатли филмни тасвирга олишда ижтимоий тажриба касб этиш унвонида   Британия телевидениясининг тўртинчи канали билан ҳамкорлик қилиш қарорига келади. 43 ёшли Кети Фрейман бу қарорга келишидан кейин ҳижобни кийишни бошлайди. У шундай деб айтади: “Мен ўзим ҳам таассубли қарашга эга бўлишим туфайли мусулмонлардан қурқишим сабабига айланган эди. Аммо бу дастурда иштирок этиш кўзларимни мошдек очди ва исломдан қурқитиш жараёнига нисбатан бӯлган  менинг қарашимни ўзгартириб юборди.” Бу дастур жараёнида Фрейман  бир ҳафта давомида мусулмон бир оила билан бирга яшади ва ана шу масала мусулмонларнинг турмуш тарзидан яқиндан ошно бўлиш ва қарашларининг ўзгаришига Кети Фрейманга кўмак берди. Кети мусулмон бир шахс унвонида касб этган ӯзининг ҳаёт тажрибаси ҳақида шундай фикр билдиради: “Бир куни ҳижоб  билан хиёбонда айланиб юрганим вақтида қўшнилардан бири “Бизни портлаб юборишни хоҳлайсанми,-деб қичқирди. Бошқалар эса “мусулмонларнинг ўрни бу ерда эмас”,- деб айтишарди.”

Кети Фрейман бундай нафрат билан қарашнинг руҳига қилган тасири ҳақида шундай дейди: “Мен бундан олдин таҳқирлашни тажриба этмаган эдим. Шунинг учун қурқиб кетдим. Аммо бундай таҳқирлаш ва вазъиятни мусулмонлар ҳар куни ўз бошларидан ўтказишади.” Британияда 3 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди. Кети Фрейман бир мусулмон унвонида ортирган ўзининг бир ҳафталик тажрибаси ҳақида сўзлаганидек мусулмонлар доим нафрат билан қараш ёки нафрат билан муомала қилишга юзмаюз бўлишади. Британия ички ишлар вазирлигининг тарқатган маълумотлари ҳам бу масалани тасдиқлайди. Британия ички ишлар вазирлиги ирқий ва диний нафратланишдан келиб чиққан жиноятлардан огоҳлантириш миллий ҳафтаси муносибати билан янги маълумотларни нашр этиб, ўтган йилда нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ушбу мамлакатда 29 фоизга ошган деб эълон қилди. Англиялик мусулмон бўлмаган аёл Кети Фрейман шундай деб айтади: “Манчестерда бир мусулмон аёл унвонида бир ҳафта ҳаёт кечирганим исломдан қурқитиш жараёнига нисбатан бӯлган менинг дунё қарашимни ўзгартириб кўзларимни очди.” 

Британия мамлакати ички ишлар вазирлигининг берган маълумотларига кӯра, Британия полицияси 2016-2017 йиллар давомида нафратланишдан келиб чиққан 80 мингу 400-та жиноятни рўйхатга олган. Бу статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Британияда нафратланишдан келиб чиққан жиноятларнинг собиқаси бўлмаган тўлқини ўз авжига чиққан ва бу тӯлқин мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва террористик ҳужумлар содир этилишидан кейин янада шиддат билан кучайган. Бу маълумотлар фақатгина статистик маълумотлар эмас, балки бу жиноятлар масжиддан чиқиш вақтида отани ӯз оиласидан ажратган, магазинда харид қилиш вақтида ҳомиладор аёл ҳали туғилмаган ӯз боласидан ажралиши сабабига айланган ҳамда  хиёбонларда ҳижоб билан йўришлари вақтида кўп аёллар эса ҳужумларга юзмаюз бўлишган. Буларнинг барчаси одамларнинг ўз уйларида ҳам тинчликни ҳис этмасликлари сабабига айланган.                               

Мусулмонларга нисбатан салбий қараш ёки бадбинлик фақат исломга нисбатан бадбинлик жараён, ифротий раҳбар ва сиёсатчилар ёки экстремистик гуруҳларнинг сайъ-ҳаракатлари сабабли вужудга келгани йўқ. Оммавий ахборот воситалари сиёсий ҳодисалар ва хабарларни ёритиш ва ўзларининг олиб борадиган таблиғотлари билан оммавий афкор зеҳнида мусулмонларга нисбатан нафратланишни кенгайтиришда ҳам муҳим рол уйнашади. Британиянинг оммавий ахборот воситалари бу заминада пешволик қилади. Олиб борилган тадқиқотларнинг аксарияти шуни кўрсатадики, оммавий ахборот воситаларининг тарқатадиган хабарлари Британияда мусулмонларга қарши душманликнинг кенгайиши ва исломдан қурқитиш жараёни билан бевосита боғлиқдир. Исломга нисбатан бадбинлик жараёни шу даражада кенгайганким, мусулмон бўлмаган одамларга қарши исломбадбинлик жараёнларидан келиб чиқадиган жиноятлар юз бермоқда. Мусулмон бўлмаган бир шахснинг қурбон бўлиши ҳақида янги бир хабар тарқатилдиким, ташқи кўриниш ва кийиниш нуқтаи назаридан мусулмонларга ўхшарди. Афсўски, Европада исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни ушбу мамлакатларнинг жамияти ва давлатлари миқёсида ҳам кенг кўламда ривожланмоқда. Германия ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар уюшмасининг тарқатган янги маълумотларига кўра, “Мусулмонларга қарши ҳужумлар” ушбу мамлакатда 2015 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача тўрт баробарга ошган. Бу маълумотга кӯра, Германия бӯйлаб вертуал фазо, қонун, оммавий ахборот воситалари ва таълим-тарбия муассасалари заминасида исломбадбинлик ҳисс-туйғуси ва мусулмонларга қарши камситиш ва нафратланиш жараёни кенг кӯламда ривожланмоқда. Сиёсий жамиятшунослик мутахассиси Александр Лависский бу маълумотда шундай деб ёзади: “Германияда мусулмонларга нисбатан бадбинлик ва нафрат 2015 йилдан босқичмабосқич ортиб борди ва кӯп мусулмонларни тасир остига қарор берди. Чунончи 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача мусулмон муҳожирлар бошпанаҳсига қарши 199-та ҳужум уюштирилган. У 2015 йилда ҳужумларнинг сони 1031-тага етганини баён этиш зимнида 2016 йилда мусулмонларга қарши ҳужумларнинг сони энг юҷори даражага қарор олди”-деб қӯшимча қилди.