апрел 26, 2018 16:44 Asia/Tashkent

Руҳий жиҳатдан ӯз -ӯзини ҳимоят этиш ҳақида

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар ӯтган дастуримизда руҳий жиҳатдан ӯз -ӯзини ҳимоят этиш ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Сӯнг узгариш масаласига ишора этиб айтдикки вазъият ва шароитни ӯзгартириш истак -хоҳиши ӯз -ӯзини эҳтиёт қилишнинг асосий калиди ҳисобланади. Аммо ушбу истак хоҳиш барча мушкулотлар билан боғлиқдир. Бугунги дастуримизда айрим ушбу мушкулотларни эслатиб ӯтамиз.

Эҳтимол сиз "ӯз -ӯзлигингизча қолинг " деган гапни эшитган бӯлсангиз керак.  Бу гапдан турлича хулоса чиқариш мумкин. Чунончи бошқаларга ӯхшаш учун уларнинг хато ишларига тақлид қилишга сайъ -ҳаракат қилма. Ӯз -ӯзинг билан қолгин. Аммо айрим одамлар ушбу жумладан чиқарган хулосалари шундан иборатки  улар ӯз ҳаётларида узгармай қолсинлар.  Яъни ӯзларининг бор ҳаётларини бир йӯналишда қарор бериб  ун йил олдин бӯлганларидек ӯзгармай қолсинлар.

Ҳолбуки  ҳар бир одамнинг ҳақиқий шахсияти замон ӯтиши билан  ривож -равнақ топади ва янги босқичга киради. Ҳар бир босқич эса махсус камолотга эришиш ва ривож -равнақ топишнинг нишонасидир. Демак ӯзимизга янада камолотга эришиш,  ривож -равнақ топишимизга ижозат беришимиз,  ҳамда ӯз -ӯзимиздан кӯпроқ  бохавар бӯлишимиз учун  ижобий ӯзгаришлардан баҳраманд бӯлишимиз керак. Албатта биз сӯҳбат қиладиган ӯзгариш бу ҳаётнинг ҳар иккала босқичи ва даврида ӯзимизнинг ҳақиқий ӯзлигимизга эришиш учун зарурий бӯлган узгаришдир. Агар сиз  ӯзларининг 16, 26, 36 ёшда бӯлганларидан фарқ қилмаймиз деб айтадиган ӯз атрофингиздаги  одамларга эътибор қаратсангиз шунга англаб етасизки бу одамлар ҳамиша мабодо узгаришга дуч келмайлик деган мавзуга гирифтор бӯлиб қолишган.

Ҳар бир инсон ўзига хос ва бошқаларга ўхшамайди. Сиз ҳаттоки кимгадир чин дилдан тақлид қилган ва унинг хатти-ҳаракатларини такрорлаган тақдирингизда ҳам, барибир ўзлигингизча қоласиз! Чунки онгни алдаб бўлмайди.

Янги идеяни қабул қилиш ва бошқалардан ибрат намуна олиш улар учун қийин масала ҳисобланади. Бундай одамлар амалга оширган барча сайъ -ҳаракатларини ӯз -ӯзимизча қолайлик деган хато тасаввурга эга бӯлишлари мумкин.

Ҳолбуки  шахсият нуқтаи назаридан ривож -равнақ топиш табиий ҳол эканлигини билмайдилар. Албатта айрим одамлар ҳам доим ӯзгариш фикрида бӯлишади. Аммо кӯпроқ ӯз -ӯзидан бохавар бӯлиш учун эмас,  балки бошқаларнинг нуқтаи назарлари улар учун аҳамиятли бӯлиши сабабидандир. Улар ҳақида бошқаларнинг қазоват қилишлари ёки фикр билдиришлари муҳимдир. Масалан бошқаларнинг диққат -эътиборини жалб этиш ёки ӯзига хос алоқаларни ӯрнатиш учун етарли даражада  доно, машҳур ёки чиройли  ҳисобланишадими?

Бундай мақсадларга етиш учун узларида қандай узгаришни ижод этишлари мумкин. Ҳолбуки айрим одамлар бошқаларга хушомадгӯйлик қилиш ва айримларнинг диққат -эътиборини жалб этиш учун ӯзларини узгартирсалар,  бошқа айримлар эса уларнинг янги хатти -ҳаракатларини қабул қилмасликлари мумкин. Бинобарин  бошқаларга хушомадгӯйлик қилиш фикрида бӯлишимиз ӯрнида ӯзимизнинг маҳорат,  истеъдодимиз ва қобилиятларимизга эътибор қаратиб  уларни ривожлантиримиз лозим.  

Агар  ҳамани рози қилишимиз бошқаларнинг ҳврмат -эҳтироми ва алоқасининг пайида бӯлсак охир -оқибат ӯз ишончимиз ва ривож -равнақ топишимизга катта зарар етказамиз.

Психологларнинг айтишларича сиз рухсат бермасангиз ҳеч ким таҳқирланиш ҳис -туйғусини сизда ижод этолмайди. Муҳим нуқта шундан иборатким  ӯзимизнинг ичимиздаги нидога эътибор берайлик. Албатта  бошқаларнинг нуқтаи назарига аҳамият бермаслик маьносида эмас,  балки ҳар қандай далил билан бошқаларнинг салбий дунёқараши бизга юклатилиши ва ҳаётимизнинг йӯлини нотӯғри йӯлга чорлашига ижозат бермаслик маьносидадир.

Аҳамиятга молик бӯлган нуқта шундан иборатким бузғунчи танқид билан ижобий танқидларнинг фарқи жуда каттадир. Бу шундай маънодадирким  бирон -бир киши,  яьни ижобий танқидларга пайравлик қилиш сизни  камол топишга етаклайди ва бузғунчи танқидга пайравлик қилиш эса сизни мушкулотларга юзмаюз этади.

Душманлик ва ҳасад қилиш каби далиллар дӯст либосида бир шахс  бир душмандек сизга катта зарба етаазиши мумкин. Бас энг яхши йӯл шундан иборатки ҳсмиша ӯз оилангиз,  ӯзингиз ишонадиган қадимий дӯстларингиздан  маслаҳат олинг. Бунга қӯшимча доим ӯзингизнинг ақлингизга таяниб ҳиссиётларга берилиб кетмаслигингиз лозим.

                                      

Ёрлиқ