май 29, 2018 14:22 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 8-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 13-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 111 йил илгари ҳижрий-қамарий 1328 йил рамазон ойининг 13-чисида:

Эронлик ориф ва фақеҳшунос Мирзо Жаҳонгирхон Қашқоий вафот этди. У Эроннинг марказида жойлашган Қашқоийда таваллуд топди. У машҳур олим бўлишига қадар маърифат ва илмни касб этиш билан шуғулланди. Мирзо Жаҳонгирхон кейин Эроннинг буюк шаҳарларидан бири бўлмиш Исфаҳон шаҳрида шогирдларни тарбиялаш билан шуғулланди. У 50 йил таълим тарбия бериш билан шуғуллаганида шаҳид Оятуллоҳ Мударрис ва Оятуллоҳ Буружердий каби кўп шогирдларни тарбиялади. Бу олим 85 йил ҳаёт кечирганидан сўнг вафот этди ва Исфаҳонда дафн этилди.   

Бундан 111 йил олдин ҳижрий-қамарий 1328 йил рамазон ойининг 13 –чисида:

Эрондаги Машрута инқилобидан кейин “Сури Исрофил” номли газетанинг биринчи сони нашрдан чиқади. Ушбу газета  Сури Исрофил номи билан машҳур бўлган  Мирзо Жаҳонгирхон Шерозий ва Али Акбар Деҳхудо таклифлари ва ташаббуслари билан нашр этиларди ва идора қилинарди. Жаҳонгирхон ушбу газетани  Эрон Миллий кенгаш мажлисининг қонунийлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда қишлоқ аҳли, қашшоқлар ва мазлумларга ёрдам кўрсатиш учун таъсис этган эди. Дастлаб  “Сури Исрофил” газетаси ҳафтасида бир маротаба чоп этиларди ва ўз фаолияти давомида кўплаб қийинчиликлар билан юзмаюз бўларди. Парламент Муҳаммадалишоҳ Қожор томонидан  замбараклар билан ўққа тутилганидан ва Мирзо Жаҳонгирхон қатл этилганидан  кейин  32 сонини  чоп  қилган ушбу газета ёпилади. Деҳхудо  Европада  ушбу газетанинг бир неча сонини нашр эттиради ва кейинчалик “Сури Исрофил” газетаси бутунлай ёпилади.

Бугунги кундан 110 йил олдин, милодий 1908 йилнинг 29 майида дунёда биринчи вертолёт ёхуд тикучар  парвоз этишни бошлайди. Ушбу ҳодиса инсониятнинг ҳаво алоқаларини яратиш тарихида  янги фаслнинг бошланиши ҳисобланарди. Келиб-чиқиши Полшадан бўлган америкалик ихтирочи Сикорский  ўзининг ушбу ихтироси номини “ҳеликоптар”, яъни  вертолёт деб атаган эди. Унинг вертолёти олдинга ва орқага ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиши билан бирга тик юқорига ҳам учарди. Ушбу вертолёт фазонинг бир нуқтасида ҳам ҳаракатсиз тура оларди.

Бундан 84 йил олдин ҳижрий шамсий 1313 йил хурдод ойининг 8-чисида:

Теҳрон университетини таъсис этиш лойиҳаси ҳижрий-шамсий 1313 йилда қонун лойиҳаси сифатида миллий парламентга тақдим этилди ва тасдиқланишидан кейин ижро этиш босқичига кирди. Теҳрон университети уша замоннингДорул-Муаллимин олий мадрасаси, тиббиёт олий мадрасаси ҳамда сиёсий илмлар ва ҳуқуқ мадрасасидан ташкил топди.  Бундан олдин Эроннинг турли нуқталарида қадимий мадрасалар бор эдиким, уларда исломий илмлар ақлий ва нақлий  илмларга тегишли баҳс-мунозаралар таълим берарди. Бу мадрасаларнинг мажмўи ва Дорул-Фунун ва Дорул-Муаллимин каби олий мадрасаларни ижод этиш ва ушбу олий мадрасаларни бошқаришда ваҳдатни вужудга келтиш Эроннинг маданият вазирлиги янги университетни лойиҳалаштиришига сабаб бўлди. Бу лойиҳа миллий парламентга юборилди ва шамсий 1313 йил хурдод ойининг 8-чисида тасдиқланди. Охири шамсий 1313 йил баҳман ойининг 15- чисида Теҳрон университетининг биринчи пойдеворига асос солинди. Бугунги кунда Теҳрон университети Ўрта Шарқ минтақасида энг машҳур университетлардан бири ҳисобланади.