май 30, 2018 14:06 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 30-чи кунидир.

Бундан 191 йил олдин ҳижрий-қамарий 1248 йил рамазон ойининг 14-чисида:

Эроннинг машҳур донишманди ва ҳакимларидан бири  Шамсиддин Баҳбаҳоний ҳижрий-қамарий 13-чи асрда вафот этди. Баҳбаҳоний ёшлик даврида Муҳаққақ Баҳбаҳоний каби буюк олимларнинг таълимотларидан баҳра олдиУ фақеҳ олим ва зоҳид ориф эди. У умрининг аксариятини тадқиқот олиб бориш  ва асар ёзиш билан ўтказди.Шамсиддин Баҳбаҳоний ҳикмат ва усул заминаларида кўп рисолалар ва "Маолимул-усул" ҳақида муфассал бир шарҳ-изоҳ ёзди.

 Бундан 94 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1303 йил хурдод ойининг 9-чисида:

“Нозим ал-Атбо” номи билан танилган машҳур табиб ва луғатшунос Мирзо Али Акбархон Нафисий Теҳронда оламдан ўтди. У бошланғич маълумотларини олганидан кейин фалсафа ва иллоҳий ҳикматлар каби илмларни ўрганишни бошлади ва Теҳроннинг Дорул-Фунун мадрасасида тибб илмини ўрганди. Нозим ал-Атбонинг тиббиёт заминасида ёзган асарлари фойдали китоблар мажмўасини ўзига қамраб оладиким, уларни ўзи таълиф этган ёки хорижий манбалардан таржима этилган. Нозим Ал-Атбо форс тили сўзларини жамлашда ҳам кўп сайъ-ҳаракатлар қилган эди. Унинг энг муҳим асари беш жилдда ёзилган “Фарҳанги Нафисий” ҳисобланадиким, уни ёзиш ва жамлашда ўз умрининг 25 йилини сарфлаган.     

Бундан 58 йил илгари милодий 1960 йил май ойининг 30-чисида:

Борис Пастернак оламдан ӯтди. У 1890  йили туғилган бӯлиб, отаси рассом, онаси эса пианиночи эди. Пастернак аввалига университетнинг фалсафа факултетида таҳсил қилди. Аммо кӯп ӯтмай ӯзини бутунлай адабиётга бахшида этди. Шоир Коммунистик инқилобнинг ибтидосида кӯплаб асарлар ёзиб, замона ҳокимларининг таважжуҳини қозонди. Аммо кӯп ӯтмай унинг қарашлари коммунистик ҳукуматнинг қарашларидан фарқ қила бошлади. Борис Пастернакнинг энг муҳим асари "Доктор Живаго" романи бӯлиб, адиб бу асари учун 1958 йили халқаро Нобел мукофотини олишга муваффақ бӯлди. Пастернакнинг бошқа асарлари “Тўсиқлар орқасида”, “Ўтиш учун рухсат” ва “Қайта туғилиш” каби асарларга ишора этиш мумкин.

Бундан 25 йил олдин ҳижрий-қамарий 1414 йил рамазон ойининг 14-чисида:

Сионистлар фаластинлик мусулмонларни Ал-Халил шаҳридаги Ҳазрат Иброҳим алайҳисаломнинг ҳарамида қатли ом қилишди. Бу кунда ифротий бир сионист Иордан ғарбий қирғоғидаги Ал-Халил шаҳрида жойлашган ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом  муттаҳар ҳарамида фаластинлик рўза тутган намозхонларга қарата ўқ отди ва 29 кишини шаҳодатга етказди ва кўпларини эса ярадор этди. Мусулмонларга нисбатан сионистларнинг душманлигини исботлайдиган ушбу террористик ҳужум ислом оламининг жиддий аксуламал кўрсатишларига сабаб бўлди. Ва Исроил ва Аъроб ўртасидаги келишув музокаралари бу масалани бир муддатда муаллақ ҳолатда қолдирди. Ваҳшийликча содир этилган бу ҳужумда ишғолий сарзаминда нотинчликларнинг кенгайиши ва сионистик режим билан қарши кўраш олиб боришни шиддат билан кучайтирди. Бу аксуламалларни эътиборга олган ҳолда Тел-Авив террорист ушбу шахсни қўлга олиб муҳокама этди. Аммо у ақлдан озган иддаоси билан уни жаҳога маҳкум этмади.  

 

Ёрлиқ