Америкада исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг кенгайиши
Дональд Трамп президентлигининг бир йиллигида Индипендет газетаси ўз изҳоротида шундай ёзди: “Дональд Трамп Оқ Уйга кириш учун ўз кампаниясини бошлаганидан бўён Америкада ислога нисбатан бадбинлик жараёни уч бароварга ошди.”
Мазкур изҳоротда шундай қўшимча қилинади: “Дональд Трамп кўпинча мусулмонларни танқид остига қарор берган ва уларнинг ушбу ўлкага киришларига монеа яратишни ваъда берган президентлик сайловолди рақобатлар кампаниясининг парданинг орқа томонида мусулмонларга қарши бўлган гуруҳлар сонининг кўпайишига қўшимча мусулмонларга қарши нафратланишга тегишли бўлган жиноятлар ҳам ортиб кетди.”
Фаластинлик-америкалик ва мусулмон фаол Линда Серсор Тайм нашриясида нашр этган мақоласида шундай ёзади: “11 сентябрьдаги террористик ҳужумлардан кейин кенг кўламда мусулмонларга қарши диний ва ирқий камситиш жараёнларининг кенгайиши шоҳидига айландик. Ноқонуний жосуслик қилишлар, мамлакатдан ҳайдаб чиқариш, мусулмонлар ҳақида маълумот олиш, учишни ман этиш ва нафратланишдан келиб чиққан ҳужумлар кенг куч олган эди.” Эндиликда ҳам мусулмонларга қарши Америка жамиятиджа нафратланишни камайганидан кейин иккинчи моратаба исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни Дональд Трампнинг қудрат бошига келганидан сўнг қайта куч олган. Америка мусулмонлари камситиш билан бирга ирқпарастлик хатти-ҳаракатлар билан юзмаюз бўлишган. Албатта исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг кенгайишига қараб нафратланиш ва мазҳабий камситишларга мухолиф бўлган фаолларнинг фаолияти ҳам кенг ранг тус олмоқда.
Америкадаги фаластинлик фаол Серсор бу ҳақда шундай деб айтади: “Трампнинг қудрат бошига келиши, ирқпарастлик ва исломбадбинлик адабиёти шунингдек унинг мусулмонларга қарши сайъ-ҳаракатлари, жумладан айрим исломий мамлакатлар фуқароларининг Америкага кириб келишини ман этиш унга қарши халқнинг бирлашиши ва мусулмонларни ҳимоят этишлари сабабига айланди.” Трампга қарши аёлларнинг амалга оширган охирги кўча намойишларининг ташкилотчиси бўлган Серсор шундай деб фикр билдиради: “Бу эътирозли кўча намойишларда очиқ-ойдин менинг ҳузур топишиим ва халқ билан бирга бўлишим Америка мусулмонлари учун халқни ҳимоят этиш йўлида тасирчан бир тажриба эди.” Америка аёлларининг кўча намойишлари шундай эътирозли кўча намойиши эдиким, милодий 2017 йил январ ойининг 21 кунида Вашингтон ва Американинг бошқа шаҳарларида аёллар ҳуқуқларини муҳофазат этиш, муҳожирлик қонунини ислоҳ этиш ва ирқий тенгсизликка аҳамият қаратиш мақсадида ўтказилди.
Дастуримиз давом этади. Чунончи, Америкада исломбадбин Дональда Трампнинг қудрат бошига келиши билан нафратланиш ва ирқпарастлик ҳужумлар ортиб кетди ва Европада ҳам ифротий ўнчи партияларнинг сайловда ғалаба қозонишларининг шиддат олиши билан исломга нисбатан бадбинлик жараёни ҳам ортиб кетган. Германияда 24 сентябр ойида ўтказилган парламент сайловларида сиёсий катта мавафаққиятни қўлга киритган Европанинг ифротий ўнчи партиялардан бири Германия учун алтернатива ифротий ўнчи партия эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин исломга зид бўлган ва муҳожирларга қаршилик қиладиган ифротий ўнчи тамоюлларга эга бўлган бир партия биринчи маротаба овозларнинг 13 фоизини касб этиши билан Бундестаг Германия парламентининг 96 та жойини назорат остига олди. Ай Эф Ди, яъни германия учун алтернатива партияси муҳожирлар бўйича Германия давлатининг сиёсати ва ушбу ўлкага муҳожирларнинг кириб келишлари учун энг асосий ва биринчи партия ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида бу партиянинг қўлга киритган мувафаққиятлари кўпинча Германия бош канцлери Ангела Меркелнинг муҳожирларни қабул қилиш сиёсатидан келиб чиққан Германия халқининг умумий эътирозларидан келиб чиққан. Муҳожирларга нисбатан бадбинлик сиёсатига эга бўлган Германия учун алтернатива партияси Европа Иттифоқининг чегараларини ёпиш ва Германия чегараларини комилан назорат қилишни талаб этади. Бу партиянинг фикрига кўра, ислом Германия маданияти ва жамиятининг бир қисми эмас. Германия учун алтернатива партияси етакчи аъзоларидан бирининг исломга нисбатан бадбинлик қарашлари яна бир маротаба бу партияни оммавий ахборот воситаларида нашр этилган хабарлар марказида қарор берди. Германия учун алтернатива партиясининг етакчи аъзоси Бюрн Хокке қудрат бошига келса ислом билан “Босфор бўғозида” қарши кўраш олиб борадидеб эълон қилди. Хоккенинг айтишича, унинг партияси Германия ва Европада масжид қуришнинг олдини олади. Хоккенинг қилган сўҳбатлари “Бенто” журналида кейин эса “Дей Велт” газетасида нашр этилди. Хокке ислом билан қарши кўраш олиб боришнинг зарурати ҳақида шундай айтади: “Биз қандай шаклда бўлмасин Германияда қудратни қўлга оламиз ва кейин Босфор бўғозида “м” ҳарфи билан бошланадиган учта буюк ном, яъни Муҳаммад, муаззин ва минора сўзлари охирга етиши учун зарур бўлган ишларни бажаришга кирамиз.”