Излаш
-
Nov 25, 2017
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифидан сўнг мамлакатга қайтиб келди.
-
Nov 23, 2017
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Москва область, Клин шаҳар комиссияси бухоролик Феруза Ўткировадан тортиб олинган унинг 6 яшар қизи Рухшонани қайтариб бермаслик тўғрисида қарор чиқарди. Комиссия хулосасига кўра, Ўткирова ўз қизини урган ва темир катакда сақлаган. Она ва унинг ҳимоячилари бу айбловни рад этмоқда.
-
Nov 21, 2017
Тожикистон ички ишлар вазирлиги асли россиялик бўлган ИШИД террорчи гуруҳининг "зобити" Денис Хисамовни Москва давлатига топширганлигини маълум қилди.
-
Nov 21, 2017
20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
-
Nov 21, 2017
Тожикистон келаси йил бошидан Ўзбекистондан беш йил муқаддам тўхтатиб қўйилган табиий газ харидини тиклашни режалаштирмоқда. Тегишли оғзаки келишувларга эришиб бўлинган, айни дамда Тожикистон газ тақсимловчи компанияси мамлакат саноат корхоналарининг эҳтиёжини аниқлаштирмоқда, шундан сўнг бу ҳақда аниқ гапириш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Азия Плюс.
-
Nov 20, 2017
Бу Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан бери илк марта маошлар ошишидир.
-
Nov 20, 2017
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни «Халқ сўзи»да эълон қилинди.
-
Nov 19, 2017
АҚШ Конгресси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берган.
-
Nov 19, 2017
Зебо опа ўз касбини қаттиқ севишини айтади. У касби сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашишга мажбур бўлган, болалари билан ёлғиз қолган.
-
Nov 18, 2017
Икки давлат узоқ йиллардан буён интенсив сиёсий мулоқот олиб бормоқда. Путин ва Атамбоев 20 мартадан ортиқ учрашишган. Ушбу учрашув жорий йилнинг ўзидаги олтинчисидир
-
Nov 18, 2017
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Европа инвестиция банкининг эксперт гуруҳи ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш учун келгуси ҳафтада Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайсга асосланиб Podrobno.uz хабар қилмоқда.
-
Nov 17, 2017
Қозоғистонда интернет тармоқларида ИШИД террорчи гуруҳини тарғиб этишда айбдор деб топилган бу мамлакатнинг 11 нафар фуқаролари қўлга олинди.
-
Nov 16, 2017
Қозоғистон бош прокурори муовини ўтган 3 йил мобайида дунёнинг турли мамлакталарида терроризм ва экстремизмга алоқадорликда айбланган 11 нафар қозоғистонликларни Остонага экстрадиция қилингани ҳақида хабар берди.
-
Nov 16, 2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
-
Nov 16, 2017
Омма эътиборига ҳавола қилинган маълумотларга кўра, бензин нархлари 15 ноябрдан бошлаб қуйидаги нархларда сотилади.1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм
-
Nov 15, 2017
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Ўрта Шарқ минтақасида ИШИД террорчи гуруҳининг ҳатти- ҳаракатига нисбатан АҚШнниг амалий позицияси унинг ваъдаларидан буткул фарқ қилаётганини таъкидлади.
-
Nov 14, 2017
Кеча Россия федерацияси президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қабул қилганида Москва давлатини Теҳрон ва Анқара билан Сурия мавзусида қилаётган ҳамкорликларини муҳим ютуқлар ва муваффақиятларга сабаб бўлганлигига ишора қилар экан, Сурияда музокара ўтказиш учун лозим шароит муҳайё этилган деб таъкидлади.
-
Nov 14, 2017
Kun.uz сайти ўзининг бир неча манбасига таяниб хабар қилишича, бензин баҳоси 30-35 фоизга қимматлаши мумкин. АИ-80 маркали бензиннинг 1 литри 3800 сўм (ҳозирда 2800 сўм) этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, дизель ёнилғиси нархи ҳам ошиши кутилмоқда.
-
Nov 14, 2017
Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тилидан пуллик курсларни ташкил қилади. Олти ойлик курсларнинг тўлов миқдори 1,5 миллион сўм этиб белгиланган.
-
Nov 12, 2017
Испания мудофаа вазири Каталонияда рўй берган сўнгги инқирозда Россияда фаолият қиладиган " хакерлар" ни айблади.