Излаш
-
Эрон давлати Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга тайёр
Nov 10, 2022Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қирғизистон Мудофаа вазири билан телефон орқали суҳбатда Эрон давлат Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
-
Oct 23, 2022
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати раиси Оралбек Шаршиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали чегарадаги кескинликни юмшатиш бўйича қўшма баёнотни имзолади.
-
Oct 20, 2022
Кеча Қирғизистон мудофаа вазири Тожикистон билан чегарада Россия бошчилигидаги КХШТ кучлари гуруҳини жойлаштиришни таклиф қилди.
-
Sep 28, 2022
КХШТ тарқатган баёнотида Тожикистон ва Қирғизистон томонидан икки давлат чегарадош ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича протокол имзолаганини олқишлади.
-
Sep 27, 2022
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Тожикистон томони билан икки давлат чегара пунктларида оғир техникаларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
-
Sep 21, 2022
Тожикистон ТИВ Қирғизистон томонидан икки мамлакат чегарасидаги сўнгги можарода террорчилардан фойдаланишга оид айбловларини ҳақиқатни бузиш деб баҳолади.
-
Sep 20, 2022
Тожикистон ҳукумати Халқаро ташкилотлардан Қиғизистон билан чегарадаги вокеаларга реал баҳо беришини сўради.
-
Sep 20, 2022
Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов ҳамда Қирғизистон Миллий хавсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев қўшма баёнот берди. Унда томонлар чегарадаги вазият бўйича протокол имзолангани айтилган. Келишувга кўра, томонлар чегарада фақат чегара қўшинларини қолдириб, қолган қўшинларни доимий дислокация манзилига олиб кетиши керак.
-
Sep 19, 2022
Тожикистон ТИВ тарқатган хабарида, Қирғизистон армиясининг ўз чегараларидаги шаҳарлар, мактаблар ва инфратузилма объектларига уюштирган ҳужумларини агрессия деб атади.
-
Sep 18, 2022
Қирғизистон Мудофаа вазирлиги Тожикистон армияси ҳарбий техникасига Туркияда ишлаб чиқарилган «Байрактар» учувчисиз қурилмаси орқали зарба бергани акс этган видео эълон қилди.
-
Sep 16, 2022
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бугун (жума) маълум қилди: Қирғизистон чегара пости аскарлари чегара постларига ўқ узиш орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувларни бузган.
-
Sep 16, 2022
Бугун, жума куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегара кучлари бир-бирига қарата ўт очди.
-
Sep 15, 2022
Эрон ислом Жумҳурияти Президенти Иброҳим Раисий Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида Покистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди
-
Sep 14, 2022
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда бугун Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот маркази хабар берди.
-
май 29, 2022
Қирғизистон ва Тожикистон Бош прокурорлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида учрашиб, икки мамлакат маҳбусларини алмашиш масаласини муҳокама қилди.
-
май 02, 2022
Қирғизистон президенти қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларнинг йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, чегара масаласини ҳал қилишда эҳтиёткор ва бағрикенг бўлиб муроса қилиш зарур деб айтди.
-
Apr 18, 2022
Тожикистон ва Қирғизистон президентлари ўз мамлакатлари чегара яқинида яшайдиган фуқаролари билан чегарада тўқнашувларнинг олдини олиши учун чегарачиларни вазминликка, ҳис -туёғларини жиловлашга чақирди.
-
Apr 18, 2022
Тожикистон ташқи ишлар вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотда Бишкек давлати чегара ҳудудидаги яқинида рўй берган тўқнашувлар айбдорларини жазолашга чақирди.
-
Mar 12, 2022
Қирғизистн миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара идораси кеча қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлганини тасдиқлади.
-
Mar 10, 2022
Бугун соат 10:00 ларда Қирғизистон—Тожикистон чегараси яқинидаги Исфара туманининг «Чоркух» маҳалласида икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.