Излаш
-
Dec 27, 2018
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Эрон ислом жумҳурияти Афғонистонда тинчликни яратиш ҳамда Кобул давлати томонидан мамлакатда хавфсизликнинг ўрнатилишига саъй-ҳаракат қилмоқда, деб изоҳлади.
-
Dec 26, 2018
Пентагон ўз баёнотида Эроннинг Афғонистондаги тинчликни ўрнатишдаги конструктив ва ижобий ролини ва мавқеини эътироф этди
-
Dec 26, 2018
Афғонистон сайлов комиссияси мамлакатда президент сайлови ўтказилиш муддатининг уч ойга орқага сурилгани ҳақида хабар берди
-
Dec 26, 2018
Афғонистон президенти мамлакатдаги ўзбек ва туркман қавм- элатларининг пешволари ва раҳбарлари билан учрашувида террорчи гуруҳларга қарши кураш учун Афғонистон шимоли ва шимоли шарқида янги кучларни ташкил қилиш зарурлиги ҳақида хабар қилди.
-
Dec 26, 2018
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Теҳрон давлатининг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб- қувватлашини эълон этар экан, Афғонистон тинчлигига қарши қаратилган ҳар қандай сиёсатлар мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигига жиддий зарба етказади, деб изоҳлади.
-
Dec 25, 2018
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш йиғилишини ўтказишди.
-
Dec 24, 2018
Афғонистон мудофаа вазирлиги қўмондони мамлакат шимолида ва шимолий шарқида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги ҳарбий тайёргарлик базасининг хорижлик ҳарбийлар назорати остида барпо этилгани ҳақида хабар берди
-
Dec 23, 2018
Фарёб вилоятида Толибон гуруҳининг позициясига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ушбу гуруҳнинг ўн уч нафар саркардалари ҳалок бўлди
-
Dec 23, 2018
Америка президенти Дональд Трамп яқинда ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлигидан Афғонистондан мамлакатнинг 7 минг ҳарбийларини чиқариш бўйича режа тузиш ҳақида ҳаракат қилишини сўради.
-
Dec 20, 2018
Афғонистон миллий хавфсизлик ташкилотининг маслаҳатчиси Кобул масъулларининг иштирокисиз Толибон гуруҳи., АҚШ, Покистон, БАА ва Саудия Арабистон намояндалари иштирокида Абудаби шаҳрида ўтказилган йиғилишни мамлакат конститутциясига мутлақо зиддир, деб баҳолади.
-
Dec 19, 2018
Афғонистонда 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритади, деб баёнот қилди Россия Хавфсизлик кенгаши. РИА Новостихабарига асосан.
-
Dec 18, 2018
Ахборот манбалари Афғонистон шимолидаги Толибон гуруҳи тўпланган маконда юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик гуруҳуининг яна бир етакчи аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатишмоқда.
-
Dec 18, 2018
Ўзбекистон томони Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг тинчлик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва тинч музокаралар бўйича ҳукумат гуруҳи тузиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
-
Dec 17, 2018
Хитой, Покистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари Кобулда уч томонлама ўтказилган йиғилишлари якунида қўшма баёнот қабул қилишди.
-
Dec 16, 2018
Афғонистон мраказидаги Дайканди вилоятининг маҳаллий масъуллари Толибон гуруҳи жангарилари бу вилоятнинг Поту туманига ҳужумларни бошлагани ҳақида хабар қилди.
-
Dec 13, 2018
Исломий давлат” Афғонистон шимолий ҳудудларида ўзбек, тожик ва туркманлар орасида Россияга қарши кучли тарғибот олиб бормоқда. “Исломий давлат” Афғонистон шимолида аҳоли орасида фаол равишда Россияга қарши тарғибот олиб бормоқда, деб хабар қилмоқда Афғонистонлик депутат Фейсал Сами, РИА Новости хабарига асосан.
-
Dec 11, 2018
Эроннинг Кобулдаги элчихонаси сешанба куни ўз баёнотида Афғонистон парламентининг айрим аъзолари ва бошқа расмийларининг Ғазний вилоятида Эронда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг топилгани ҳақидаги иддаоларини икки юрт алоқаларига путур етказиш йўлидаги фирибгарлик ҳаракатлари деб атади
-
Dec 10, 2018
2018 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
-
Dec 09, 2018
Афғонистон футбол федерациясига қарашли муассасанинг аёл-қизларига нисбатан жинсий зўрлаш ҳолатлари ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг, ушбу фереациянинг раиси ва беш нафар аъзоси федерациядан четлаштирилди.