Излаш
-
Jul 27, 2020
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон қуроллари санкцияси муддатини узайтириш учун бошқа мамлакатларга АҚШ-нинг босим ўтказишига ишора этиб, дунё жамоатчилиги Американинг ноқонуний ва зўраволик истак-хоҳишларига таслим бўлмайди ва Вашингтон беҳуда ва натижасиз ишни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади.
-
Jul 26, 2020
Эрон президенти ўринбосари бугун Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида мавжуд бўлган жиддий азм ва ирода турли арсаларда икки мамлакатнинг алоқалари кенгайиб бормоқдаким, 2019 йилда икки томоннинг савдо ҳажми 40 фоизни ташкил этди,-деб айтди.
-
Jul 25, 2020
Эрон ва Ўзбекистон транспорт муштарак қўмитасининг икки томонлама учрашуви Эрон шаҳарсозлик ва йўл вазири ўринбосари ва Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари иштирокида видео-конфренция орқали ўтказилди ва томонлар автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидлашди.
-
Jul 25, 2020
Эроннинг Ўзбекистондаги маданий маслаҳатчиси эроншунос ва қўлёзмалар мусаҳҳеҳи Жалолиддин Жураев билан дидор кўрди.
-
Jul 25, 2020
Эрон Ташқи ишлар вазири Америка қирувчи самолётларининг Сурия осмонида "Моҳон" йўловчи самолётига қилган ҳужумидан кейин Халқаро жамоатчиликни АҚШ-нинг Ғарбий Осиё минтақасидаги ўзбошимчалиги ва зўравонликларига қарши туришга чақирди.
-
Jul 24, 2020
Хабар манбаларига кўра, пайшанба оқшоми иккита душман қирувчи самолёти Сурия осмонида Эроннинг "Моҳон" авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг парвозига халақит берган. Қирувчи самолётларнинг хавфли ҳаракатларидан сўнг, Эрон йўловчи самолётининг командири тўқнашувнинг олдини олиш учун парвоз баландлигини тезда пасайтирди, натижада ушбу рейсдаги кўплаб йўловчилар жароҳат олишди. .
-
Jul 24, 2020
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Сурия осмонида Эрон йўловчи самолётининг иккита душман қирувчи самолёти томонидан таъқиб қилинишига жавобан деди: "Ушбу ҳодисанинг тафсилотлари текширилмоқда ва тӯлиқ маълумотлар тӯплангач, зарур сиёсий ва ҳуқуқий чоралар кўрилади."
-
Jul 24, 2020
Эрон томонидан совға қилинган тиббиёт буюмлари, шу жумладан Ковид-19 вирусини аниқлаш учун мўлжалланган юзлаб тўпламлар Эрон Ислом Республикасининг Карачидаги бош консули томонидан Покистон Қизил ярим ой жамияти раҳбарига топширилди.
-
Jul 24, 2020
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили АҚШнинг Сурия халқига нисбатан бир томонлама санкцияларини шармандали деб атади ва Сурия ҳукумати рухсат бермаган барча хорижий кучлар мамлакатдан чиқиб кетиши кераклигини айтди.
-
Jul 23, 2020
Америка ташқи ишлар вазири яна бир бор турли давлатларни, шу жумладан Эрон, Россия ва Хитойни ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмасдан АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринганликда айблади.
-
Jul 23, 2020
Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон ва Ўзбекистон транспорт ва коммуникация вазирларининг уч томонлама учрашуви ривожланиш стратегиясини кўриб чиқиш ва уч мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзитини сосонлантириш мақсадида видео-конфренция шаклида бўлиб ўтди.
-
Jul 22, 2020
Пекин тил ва маданият университети халқаро муносабатлар факултети декани Хитой ва Эрон ҳамкорликларининг 25 йиллик кенг қамровли режасини икки мамлакатнинг алоқаларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевордир деб билди.
-
Jul 22, 2020
Эрон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари АҚШ-нинг ҳар қандай бузғинчи ва бир томонлама ҳаракатларга қарши туриш зарурлигини таъкидладилар.
-
Jul 22, 2020
Эрон президенти Ироқ бош вазири билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида Теҳрон ва Бағдод иқтисодий муштарак ҳамкорликларини кенгайтириш билан икки томонлама савдо алоқаларининг ҳажмини 20 миллиард долларга етказишни хоҳлайди,-деб айтди.
-
Jul 22, 2020
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ўзининг ҳудудий яхлитлигини, бирлигини ва ички ҳамжиҳатлигини сақлаб, муносиб Ироқни хоҳлашини баён этиш зимнида АҚШ сўзнинг асл маъносида душмандир ва мустақил, кучли ва кўпчилик овозига эга Ироқ билан мувофиқ эмас, деб таъкидладилар.
-
Jul 20, 2020
Ироқ Курдистони минтақасининг раиси Нучирвон Боризоний якшанба куни Эрбилда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида, Эрон Ироқ ва Курдистон минтақасининг муҳим қўшниси ва минтақанинг қудрати ҳисобланади,-деб таъкидлади.
-
Jul 19, 2020
Эрон ташқи ишлар вазири Ғарбий Осиё минтақаси учун терроризмнинг хатарига ишора этиб. Эрон ва Ироқ доим террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД террорчи гуруҳининг хавфсизлик таҳдидларига тайёр бўлиши керак,-деб таъкидлади.
-
Jul 19, 2020
Бағдодга сафар қилган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ироқ Бош вазири билан учрашиб музокара қилди.
-
Jul 18, 2020
Эрон президенти Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва билимларга асосланган компаниялар коронавирус касалликдарини даволашда бешта самарали дори-дармонларни эълон қилди.