август 20, 2017 14:24 Asia/Tashkent

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

     Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  Эрон афсоналаридан танлаб олинган “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли эртакни давомини эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу қиссамизнинг давомини   эшитамиз.Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азизлар, эслатиб ўтамизки  қадим қадим замонларда бир қашшоқ шахс ўз хотини ва уч нафар фарзандлари билан ҳаёт кечирар экан. Уларнинг бу дунёда фақат биттагина  сигири бор эди. Бир куни бу қашшоқ шахс ўз сигирини суйди ва унинг қорнини чиқариб олди. Сигир қорнини тозалаётган  вақтда ҳаяжонланиб ишкамбани бир нечита жойидан тешиклаб қуйди. Қориндан фойдаланиши мумкин бўлмаганини кўриб, бошига бир фикр келди. Хотинига қараб айтди: Бўлоқнинг олдига бориб, қоринни сувдан тўлдириб олиб келгин!  Агар сув билан тўлдира олмасанг бошқа уйга қайтиб келма! Бу нарсадан бехавар қолган бечора аёл бўлоқ томон борди ва қоринни бўлоқнинг сувидан тўлдирмоқчи бўлди. Аммо унинг ичида бир коса сув ҳам қолмасди. Охири чарчаб қолди ва қоринни кўтариб уйига қайтди. Ўз уйига етиб келганида, уйнинг эшиги қулфланганини кўриб қолди.  Эшикни тақиллатди ва айтди: Нима учун эшик қулфланган? Эри жавоб берди: Сув олиб келдингми ёки йўқми? Хотини “қоринни тешиклаб ташлабсан, уни сув билан тўлдириш қийин деб жавоб берди. Эри ҳам эшикни очмади ва айтди: “Бор ишингни қил!” Айтимку қоринни сувдан тўлдирмасанг уйга қайтма! Эри қандай шахс эканлиги ва сўзидан қайтмаслигини билган аёл йўлига қайтиб борди. Аммо ҳаво совуқлашиб, қор ёғаётганини кўрди. Бир оз узоққа бориб қолса уни совуқ урарди. Зудлик билан қоринни ўртасидан икки бўлакка бўлди ва бўлакларни оёқларининг тагига боғлаб йўлга тушди.

Кўп йўл ва масофани кезганидан сўнг бир тоғ яқинига етиб келди. У ердан осмонга кичик тор бир тутун чиқаётганини кўрди. Уша тутун чиқаётган томон ҳаракат қилди. Хонадан қолмайдиган бир чиройли ва тоза бир ғорга етиб келди. У ерга етиб келганида атрофда ҳеч кимни топмади. Аммо гўштдан тўла бир қозон қайнаб тўрарди.  Совуқ еган аёл ўзини исситиш ва дам олиш учун қозоннинг ёнига бориб ўтирди. Озгина ўзига келганида қошуқни олиб қозондаги шўрвадан озгина ичди.

Аёл бу ғорнинг эгаси ким бўлиши мумкин деб уйлаб қолди.  Бу томон у томон қаради. Ғорнинг тагида бир дарича борлигини кўриб қолди. Аёл бир бурчакда яширинди. Қаронғулик туша бошлади. Аёл ҳозир ғорнинг эгаси пайдо бўлиши мумкин деб ўз ўзича уйлади. У ким эканлигини билиш мақсадида яхшироқ жойда яшириниб олди.

Энди қиссамизни давомини эшитинглар.

Бир неча муддат ўтганидан сўнг бир товушни эшитди: “Туялар ҳай-ҳай...отлар ҳай-ҳай...қуйлар ҳай-ҳай...бузоқлар ҳай ҳай..  Шу вақтда ғор томон келаётган ҳайвонлар подасини кўрди. Пода етиб келди ва аста-секинлик билан оғилга кирди . Аммо ҳеч ким бу подани қувмасди. У ҳайратланиб қолди ва бир миттивой эчкининг шохига ўтирганини кўриб қолди. Эчки ғорга яқинлашди ва уша кичкина одам, яъни миттивой эчкининг шохидан тушди ва ҳайвоннинг терисини ерга тушади(тузатди) ва унинг устида утириб деворга суянди. Сўнг ўз атрофига қараб деди: “Одамзод ҳиди келияпти”. У қанчаки изламасин бирон кишини топа олмади. Аммо бирон-бир одамзод бу ғорда бўлишини сезди. Сўнгра қичқириб деди:”Ким сан, одамми сан, ёки девми, ёки жинмисан ёким паризод? Ўзингни кўрсатгин.  Сулаймон пайғамбар билан қасам ичаманким сенга ишим йўқ. Ўзингни курсатгин. “

Аёл ғордан чиқди ва деди” Мен одамзотман. Уйинга ишим йўқ . Мен бу тоғлар орасида ўз йўлимни  юқотдим. Сенинг уйинга ишим йўқ. Ўзимни исситиш учун уйинга кирдим. Бу миттивойнинг боши товуқнинг тухмига ўхшарди ва  кал эди. У аёлга деди:”Мени ўз уғлинг деб билгин ва бу ерда қолгин. Менинг ҳечкимим йўқ. Мен кунларда чўпонлик қилиш билан банд бўламан. Сен   ўй-рўзғор ишлари билан шуғулланишинг мумкин.”

Аёл хурсанд бўлди ва бу таклифни қабул қилди. Ҳар куни Миттивой бир қўйни суйиб гўштларини қозонга соларди . Қозон тагида олов қўйиб бошқасини аёлга топшириб ўзи подани далага ҳайдаб борарди. Кечқурун Миттивой қайтган пайтида қозонда солган гўштлар яхшигина пишган эди ва улар биргаликда овқатланишди. Шунингдек кунлар бирин-кетин утарди. Кунлардан бир куни аёл ўз оиласи ва болаларини соғинди  ва  Миттивойга бу ҳақда шундай айтди: “Мен уларни соғиндим ва ҳол-аҳволларидан хавар олишни хоҳлайман. Миттивой аёлнинг таклифини қабул қилди ва аёл йўлга чиқди. У  бориб-бориб охири ўз ўйи олдига етиб келди.   

.