Эрон афсоналари ва қиссалари
Пешанадаги ой
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугун сиз билан биргаликда сеҳр -жоду қиссалари билан машҳур бӯлган парилар достонларини таҳлил этишга сайъ -ҳаракат қиламиз. Сӯнгра қисса -афсоналар диёрига сайр қиламиз ва "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Азиз дӯстлар ӯтган дастурларимизда сиз билан биргаликда парилар ҳақидаги қиссаларда сеҳрли омиллар ва воситаларни баён этиб ва турли бу омиллар ва воситаларнинг жумласидан, айрим ёрдам берувчи инсонлар, сеҳрли ҳайвонлар ва шиша ичида сақланадиган дев жони ҳақида сӯз юритган эдик.
Сеҳрли бошқа омиллар ва воситалардан бири бу фавқулодда дӯстлар ва ӯртоқлар ҳисобланади. Бу дӯстлар одатда асарнинг қаҳрамони билан йӯлга тушишади ва оғир ишларни бажариш ва мушкулотни ҳал этишда уларга кумак берадиган ғалатий ва ажойиб куч-қудратга эга бӯлишади. Уларнинг фавқулодда айрим хусусиятлари бу кӯп овқат ейиш, қуполлик, кӯп ичимлик қудратига эга бӯлиш, катта бино ёки тоғни бир жойдан бошқа жойга кучириш қудратга эга бӯлишлари ҳисобланади. Қаҳрамоннинг кумакига келадиган девлар ҳам фавқулодда дӯстлар сирасига киритиш мумкин. Қаҳрамон қӯлига етадиган сеҳрли омил ва ашёлар ӯртасида бирон-бир махсус алоқа йӯқ. Масалан, қаҳрамон ҳайвонотдан ёрдам олиш учун дойим уларга кумак бермайди. Балки баъзида уларни сотиб олади, гоҳида топиб олади, айрим пайтларда эса ҳайвонлар қаҳрамонни ҳидоят этишади. Аммо айрим алоқалар ҳам борки ривоятчилар унга ривоят этишади. Чунончи Эрон қисса-афсоналарининг ҳеч қайси бирида ҳеч ким бирон-бир шарт ё тақозо учун кумак берувчи ҳайвонотни қаҳрамонга беришмайди. Қаҳрамон бирон-бир нарсанинг эвазига Сулаймоннинг ӯзигини олиши, уни сотиб олиши ёки топиб олиши ёки бирон-бир яхши амали учун мукофот олиши мумкин. Гоҳида қаҳрамонни ӯлдириши ёки қонининг ерга тукиши билан бир нарса зуҳур топадиким кейинчалик жиноятни ошкор этади. Ва қиссанинг якунида эса қурбон бӯлган қаҳрамон тирик ва соғлом у ердан чиқади. Парилар қисса-афсоналар муттахасисларнинг фикрига кӯра бундай афсоналар эски қавмлар ва ишончларга тегишли бӯлган мазмун мундарижага бориб тарқалади. Бу эски ишончларни урганиш билан Эрон аждодларининг қандай эътиқодга эга бӯлишлари кекса аёллар қиссаларнинг асосий мавзӯсини шакллантирганини англаб етамиз.
Эслатиб ўтамизки, Ҳаким Боши Мулло Божийни муояна қилди ва охирида айтди: Хотининггизнинг давоси фақат сариқ сигирнинг гӯштидир. Агар бугун иложини топсангиз яхши, акс ҳолда гур ва кафанни тайёрлашингизга тӯғри келади. Эри хурсанд бӯлиб, Худога шукрким ӯзимизда сариқ сигир бор. Эрта эрталаб уни суйиб гӯштини хотинимга бераман деди. Бу сӯзларни эшитган Шаҳрабонунинг ҳоли янада оғирлашиб қолди. Чунки сариқ сигир унинг азиз онаси эди. У қанча ӯйламасин бу муаммонинг ечимини топмади ва охири ӯзича айтди: Дев олдига бораман. Эҳтимол у менга бирон чора-тадбир топар. Кечаси ҳама ӯхлаб ётганида у ӯз жойидан туриб аста-секинлик билан ӯйдан чиқиб қудуқ томон борди. У қудуққа тушди ва девни топиб унга барча можарони таърифлаб берди.
Дев Шаҳрабонуга айтди: Бу учун ғам ема. Тезда ӯйга қайтиб сигирни далага қуйиб юбор. Мен эса унинг ӯрнига бошқа бир сариқ сигирни сенга бераман. Шаҳрабону зудлик билан ӯйга қайтиб бориб оғилдаги сигирни далага чиқариб қуйиб юборди ва яна девнинг олдига келди.
Дев бошқа сариқ сигирни қизга бериб айтди: Бу сигирни олиб бориб оғилингизга боғлаб қӯй. Эртага қассоб уни суйганида унинг гӯштига оғиз теккизма ва суякларини олиб оғилга кумиб қӯй. Пайти келганида кунингга ярайди, — дебди.
Шаҳрабону сариқ сигирни олиб бориб оғилда боғлаб қӯйди. Бомдод азонига икки соат қолганида Шаҳрабону ӯз жойига кириб ётди. Эрта эрталаб отаси маҳалланинг қассобини олиб келди ва қассоб сигирни боғнинг четига олиб бориб суйди. Сӯнг гӯштини кабоб қилиб едилар, аммо қанчаки Шаҳрабонуни гӯштни ейишга даъват этмасинлар, у гӯштга оғиз теккизмади. Шаҳрабону дев буюрганидек сигирнинг суякларини олиб бориб оғилда кумди. Мулло Божий сариқ сигирнинг гӯштини еди ва ӯз жойидан туриб хурсанд бӯлди. Дунё қўлимда деб ўйларди Мулло Божий. Бошқа Шаҳрабонуга ёрдам берадиган киши йўқ. Аммо, подшоҳнинг ўғли Шаҳрабонуни уша биричи маротаба кўргани билан севиб қолиши ва Шаҳрабонунинг кавушини ёстиқ тагида қўйиб туну кун у ҳақида ўйлашганидан Мулло Божийнинг хавари йўқ эди.
Шаҳрабону тӯйдан қайтиш пайтида подшоҳнинг ӯғли уни кӯриб севиб қолди. Аммо фақат Шаҳрабонунинг ковушини қӯлга киритдию холос. Подшоҳнинг ӯғли Шаҳрабонунинг муҳаббатидан оғир аҳволга тушди ва касал бӯлди. Подшоҳнинг хотини ӯғлининг бундай аҳволга тушишидан хафа бӯлди ва шаҳарнинг табибларини тӯплаб улардан қайси йӯл билан бӯлмасин ӯғлига ёрдам беришлари ва даволашларини сӯради. Подшоҳ ӯғли бир қизни севиб қолгани ва унинг қӯлида қизнинг ковушини ҳам борлигига тушуниб етдилар. Подшоҳ хотини ӯғлининг бир қизни севиб қолганидан хабар топтди ва ӯғлининг кунглини кӯтариб айтди: Хотиржам бӯл, бу қиз Қоф тоғининг нари томонида бӯлса ҳам топамиз. Подшоҳнинг хотини дастури бидан бир неча кекса аёллар ковушнинг биттасини олиб ӯйма ӯй юришди, аммо ковушнинг эгасини топишмади. Бу ковушни қайси бир қизга кийдирмасинлар унга тӯғри келмасди. Шаҳрабону отаси ӯйига навбат етганида Муллобожий Шаҳрабонуни танурга яширди ва Шаҳрабонунинг товушини ҳеч ким эшитмаслиги ва учун хӯрозни арзан томонига қуйиб юборди.