август 18, 2018 13:08 Asia/Tashkent

Шахснинг жисмоний ва зеҳний саломатлигини таъминлайдиган мақсадли ва оқилона аъмоллардан бири маънавий ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ҳавзасида махсус ӯринни эгаллайдиган инсонпарварлик ва эзгӯ ишларни ижро этишдир. 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ӯз ихтиёри билан бирон-бир ишни амалга ошириш на фақат стресс ва ҳаяжоннинг камайиши, иммун системасининг мустаҳкамланиши сабабига айланадиган инсон организмига катта таъсир етказади ва кумак беради, балки шунингдек асабийлашиш муаммоси сабабига айланадиган ғазабланиш ва асабийлашишнинг салбий ҳис-туйғуси камайиб замон ӯтиши билан ӯртадан йӯқ бӯлиш сабабига айланади. Бу мавзӯ маънавий ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилишда махсус аҳамиятга эгадир. Бугунги дастурда ана шу мавзӯ ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Ӯтган дастуримизда таъкидлаб ӯтган эдикки ӯз-ӯзидан муроқибат қилиш, яъни ӯзимизнинг шодоблигимиз ва саломатлигимизни муҳофазат этиш учун биз яхшироқ ва соғломроқ ҳаётга эга бӯлиш мақсадида ҳар куни  кичик бир ишларни бажаришимиз лозим.

Шахснинг жисмоний ва зеҳний саломатлигини таъминлайдиган мақсадли ва оқилона аъмоллардан бири маънавий ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ҳавзасида махсус ӯринни эгаллайдиган инсонпарварлик ва эзгӯ ишларни ижро этишдир.  Ҳаммамизнинг жисмоний саломатлигимиз муносиб овқатланиш, етарли даражада ҳордиқ чиқариш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш, нотӯғри овқатланиш одатларидан парҳиз қилиш заруратини талаб этади. Аммо бизнинг эътиқодларимиз ҳам бизнинг саломатлигимиз ва умримизнинг ӯзоқ бӯлишига катта таъсир етказади. Ӯтказилган тадқиқотлар шуни кӯрсатадики ийжобий қараш ва кучли маънавий мойилликлар саломатликнинг яхшиланишига сабаб бӯлади.

Америкалик тадқиқотчи, университетнинг устоди ва шифокори Дин Майкл Орниш кӯп тадқиқот ӯтказишидан кейин шундай хулосага келадики маънавий масалаларга аҳамият қаратиш ва унга таяниш ва ундан фойдаланиш инсон жисмига , айниқса унинг юрак саломатлигига чуқур ва аниқ таъсир етказади. Бу йӯналишда шахснинг тушкунликка тушиш мизони ва маънавий ишончлар алоқаси заминасида олиб борилган бошқа тадқиқотларга ҳам ишора этиш мумкин. Бу тадқиқотларнинг натижаси шундай ҳақиқатдан далолат берадики маънавий усулларга қараб амал қиладиган шахсларда тушкунликка тушиш мизони фақат дунёвий ва моддий масалаларга ишонадиган инсонларга кӯра камроқдир. Ҳақиқатан иймон ва ишқ инсонни ривожланиш авжига чиқарадиган қанотдир. Албатта шуни зикр этиш жойизки маънавиятдан мақсад, фақат мазҳабий эътиқодлар эмас, балки маънавият мазҳабдан кенгроқ мафҳумни англатади. Маънавият барча одамлар фойдаланадиган бир имкониятдир. Аммо ривожланиш, гуллаб яшнаш ва мустаҳкамланишга эҳтиёж сезади. Инсонпарварлик ва эзгӯ амалларни ижро этмоқ шахснинг вужудида ӯзидан розий бӯлмоқ каби энг чиройли ҳис-туйғуни ижод этади. Бу эзгӯ ҳис-туйғу бош миясида  ийжобий бир қатор ӯзгаришларни вужудга келтирадиким, ички хурсандчилик ҳис-туйғусини армуғон келтиради. Руҳий саломатликнинг ушбу эзгӯ ҳис-туйғуси жисмга ҳам таъсир етказиб мускул ва томирларнинг босими, оғриқ бош айланишининг камайишига олиб келади.

 Шуни билишимиз зарурки “Клиникал психологикал сайнс” журналида нашр этилган бир тадқиқотга кӯра кун давомида бошқаларга нисбатан меҳр-муҳаббат билан муносабат қиладиган шахс эмотсионал нуқтаи назаридан камроқишдан келиб чиқадиган асаб босимлари таъсирида  қарор олади. Амалга оширилган тадқиқотларнинг натижасига кӯра 10 ҳафта давомида кичик бир хайрия фаъолиятида ӯз ихтиёрлари билан иштирок этган шахсларда  қондаги холестрин шамоллаш мизони камаяди. Аммо дӯстона кенгроқ фаъолият олиб борган иштирокчиларнинг кӯзга ташланадиган даражада юрак касалликларининг биологик белгилари камайиши мушоҳада этилди. Шунингдек ӯтказилган изланиш ва тадқиқотларда бошқаларнинг осойишталикка эришишлари учун ӯз мол-мулкларидан харажат қилган сахий ва инсонпарвар шахслар хурсандчилик ва шодобликдан кӯпроқ баҳраманд бӯлиб, чуқур хурсандчиликка эга бӯлишади. Бу тадқиқотда тадқиқотчилар эллик нафар иштирокчига ҳафтада 25 доллар беришди ва уларни тӯрт ҳафта давомида назорат остига олишди. Сӯнгра уларни тенг икки гуруга тақсимлашди. Биринчи гуруҳдан пулларни ӯзлари учун сарфлашни сурашди. Иккинчи гуруҳдан эса, пулни бошқаларга сарфлашни талаб этишди. Кейин Эф Эм Ой Ор-дан фойдаланиб уларнинг мияларидан тасвир олишди . Тасвирга олинган ушбу расмларнинг натижалари шуни кӯрсатдики пулларни бошаларга сарфлаган гуруҳ кӯпроқ ӯзларидан хурсанд эдилар.

Маънавий ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишнинг аҳамиятга эга бўлган яна бир бошқа жиҳати бу муҳтожлар ва ногиронларга ёрдам берадиган одам ўзини кучли ҳис қилади ва ўз-ўзига ишонч ва эътиқоди ошади. Бошқа томондан бошқаларга ёрдам бериш ва бошқа одамларнинг муаммоларига дуч келиш инсоннинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради. Бошқаларга ёрдам берадиган киши, бошқаларнинг мушкулот ва муаммолари билан шуғулланади ва яқиндан муҳтожларнинг ҳаётидаги қийинчиликларни мушоҳада этади, ўз ҳаётидан қониқиши сезиларли даражада ошади ва у Худога ва ҳаёт неъматларига нисбатан кўпроқ миннатдор бўлади.

Ва энг муҳими шундан иборатки, ўтказилган изланиш ва тадқиқотларга кўра, меҳр-оқибат ва бир-бирига ёрдам бериш атрофидаги кишиларга етказадиган бир йўлдир. Биз бошқаларга ёрдам беришни кўрганимизда, хоҳнохой биз ҳам яхшилик қилишни истаймиз. Ана шу нарса бошқаларга ёрдам бериш билан яшайдиган жамиятимиз сатҳида хурсандчилик, саодат ва меҳр-муҳаббатнинг ижобий кучи тарқалиши сабабига айланади ҳамда руҳий ва маънавий саломатликка эга бўлишга қўшимча юксак ижтимоий саломатликка эга бўламиз..   

 

Ёрлиқ