Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид қаерда бӯлмасин ӯзининг сиёсий вазифасини ижро этади. Исломий бӯлмаган жамиятда масжид аққалиятни ташкил этувчи мусулмонларнинг исломий узликларини исботлаш учун бир макон ҳисобланади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Масжид қаерда бӯлмасин ӯзининг сиёсий вазифасини ижро этади. Исломий бӯлмаган жамиятда масжид аққалиятни ташкил этувчи мусулмонларнинг исломий узликларини исботлаш учун бир макон ҳисобланади. Аммо исломий жамиятда масжид сиёсий ва фикрий фаъолиятларнинг тимсоли, ҳамда маданий ҳуқуқни касб этиш ва сиёсий иштирок этиш мизонини оширишнинг маркази саналади.
Азизлар, ӯтган дастурларимизда ишора этиб ӯтганимиздек масжид ислом дунёсининг ажралмас қисмидир. Шу сабабдан мусулмонлар тоат -ибодат қилиш ҳаракати билан бирга тинч ва табиий бир жараёнда ӯзларининг сиёсий ва ижтимоий турли босқичларини масжидда ӯтказишади. Турли асрларда юзага келган мусулмонларнинг сиёсий ҳаракатлари ва инқилоблари ушбу ҳақиқатдан далолат беради. Масжидда мусулмонларнинг сиёсий хатти -ҳаракатлари умуман олганда Қуръонни тафсир этиш мажлислари ислом дини аҳкомларини баён этиш, худо авлиёларини улуғлаш, динга тегишли бӯлган тарихий воқеаларни фикр этиш ва дунёнинг турли бурчакларида мусулмонларнинг муаммолари ва мушкулотларини зикр этиш билан бошланади.
Ва ушбу муқаддас маконни гоҳида жиҳод қилиш маркази ва қалқонигача етказади. Чунончи ислом дини зуҳур топиш даврида масжид тоат -ибодат қилиш ролини ижро этишига қӯшимча мусулмонлар жамиятининг сиёсий бошқариш учун муҳим бир марказ унвонида махсус рол ӯйнаган. Масжид дунёнинг қаерда бӯлсин ӯзининг сиёсий вазифасини адо этади. Ислом ҳоким бӯлмаган жамиятда масжид аққалиятни ташкил этувчи мусулмонларнинг исломий ҳуввиятини исботлаш маҳалли саналади.Аммо исломий жамиятда эса масжид сиёсий ва фикрий фаъолиятининг намунаси, ҳамда маданий ҳуқуқни касб этиш ва сиёсий фаъолиятларни оширишнинг маркази ҳисобланади.
Масжид ӯзига хос ҳурмат -эҳтиромга эга бӯлиши сабабли мустабид тизим ҳоким бӯлган мамлакатда мусулмонларнинг аксарияти халқнинг кунлик жам бӯлиш маҳалли, яъни масжидда ӯзларининг эркинсеварлик ва сиёсий фаъолиятларини бажо келтиришади, токим масжидни ҳурмат -эҳтиром этиш воситаси орқали қандайдир ҳукуматнинг босимидан амонда қолсинлар.
Шу сабабдан исломий жамиятдаги мустабид давлатлар масжиддан қурқишади ва хавотирланишади, чунки бу марказлар ӯзларида сиёсий катта куч -қудратни таьлим -тарбия беришлари мумкин. Эрон, Миср ва Алжазоир каби мамлакатларнинг аксариятида масжидлар ҳукуматнинг шоистасизлиги ва фасодлиги билан қарши кураш олиб бориши учун бир марказ бӯлишган. Шунинг учун ҳукуматлар гоҳида мухолиф кучлар билан қарши кураш олиб бориш учун масжидни бузиб унга ҳужум қилишган.
Масжид халқнинг мазҳабий ва сиёсий афкорини бошқаришда муҳим рол уйнаши сабали исломий мамлакатларнинг аксариятида масжид икки гуруҳ, яъни хусусий ва давлат гуруҳига ажратилади. Давлат масжидлари шундай масжидлар ҳисобланадиким бевосита вазирликлар, давлат идоралари ёки ҳукуматнинг назорати остида бӯлган ташкилотлар томонидан бошқарилади.Бу масжидлар давлат томонидан таъсис этилади. Агарчи шахслар томонидан қурилган бӯлса ҳам уердаги дастурлар давлат томонидан тартибга келтирилади.Бу масжидларнинг воизлари ва жамоат имомлари давлат томонидан тайинланади ва тасдиқланади. Бунга қарши хусусий масжидлар комилан халққа таалуқлидир.
Харажотларни таъминлашдан келиб чиққан хусусий масжиднинг истиқлоли довталаб кишилар томонидан яратилади. Ана шу довталаб шахслар умумий тарзда масжиднинг воизлари ва жамоат имом хатибларини даъват этишади ва тайинлашади. Ана шу истиқлол ва давлатдан пул олмаслик сабабли хусусий масжидлар кичик аммо кӯп бӯлади. Қарзул ҳасана фондлари ва хайрия анжуманларининг аксарияти ана шу мустақил масжидларда ӯтказилади ва халққа турли ижтимойи хизматларни бажо келтиришади.
Азиз тингловчилар, дунёнинг муҳим масжидларини таништириш қисмида Табрезнинг тарихий биноларидан Масжиди кабуди Табрез, яъни Табрезнинг яшил масжиди ёки Жаҳоншоҳ масжиди ҳақида маълумот берамиз.
Масжиди кабуд ёки Жаҳоншоҳ масжиди Эроннинг исломдан кейинги даврининг меъморчилик ва санъат шоҳасаридан саналадиким Абумузаффар Жаҳоншоҳ Қароқуюнлу дастури билан бино этилди. Бу масжид ҳижрий -қамарий 1193 йилда юзага келган зилзилада катта зарар кӯрди. Бу зилзила оқибатида масжиднинг гумбазлари бутунлай қулаб тушди. Масжиддан боқий қолган қисмларини қайта қуриш ва уни сақлаш 1318 йилдан бошланди ва шамсий 1355 йилда унинг қурилиш ишлари охирга етказилди.Мазкур масжид ложувард ва фируза рангли каби машҳур кошинлар, насх насталиқ ва сулс каби олий хатларнинг намуналари ва геометрик бадеий лойиҳаларга эга бӯлиши сабабли ҳунар ва санъат аҳлининг диққат-эътиборини ӯзига жалб этади.Бу бинонинг ӯтмиши ҳижрий -қамарий 9 -чи асрга бориб тарқалади.
Бу масжидда ишлатилган нақошликлар, хатларнинг турлари кошинкорликнинг зарофати ва хилмахиллиги, ҳамда рангларнинг бир -бирлари билан мутаносиблиги ва гӯзаллиги боис бу масжидни "Фирузаи ислом ",яъни "Ислом фирузаси " деб машҳур бӯлган. Мазкур масжид турли номлар, жумладан Гуй масжиди (турк тилида уша яшил масжид) Шоҳжаҳон масжиди, Музаффария масжиди ва иморати номлари билан машҳур бӯлган