Излаш
-
Aug 28, 2023
Арманистоннинг Тсагҳкадзор шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ҳукуматлараро кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жабараф бу иттифоқ ичидаги транзит тўсиқлари ва юк ташишдаги ҳар қандай тўсиқлар олиб ташланишини таькидлади.
-
Aug 28, 2023
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Бишкекда БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашиб, суҳбатлашди.
-
Aug 27, 2023
Англия ва Франсиядан қайтариб олинган тарихий асарлар тўплами Эрон миллий музейида намойиш этилди.
-
Aug 27, 2023
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатларнинг миллий координаторлари йиғилишида илк бор Эрон координатори иштирок этди.
-
Aug 27, 2023
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган.
-
Aug 27, 2023
Ҳамаснинг юқори мартабали аьзоси сионистик режим таҳдидларига жавобан шундай деди:Биз босқинчиларни Шайх “Солиҳ ал-Арурий” ёки қаршилик ҳаракати етакчиларидан бирортасини террор қилиш каби ҳар қандай аҳмоқликдан огоҳлантирамиз.
-
Aug 27, 2023
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши яна бир бор Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг мавжудлиги ва фаоллигидан хавотир билдирди.
-
Aug 27, 2023
АҚШ ҳарбий мулозимлари бугун Австралия шимолида ҳалоатга учраган вертолёти бортидаги 23 АҚШ денгиз аскарларидан 3 нафар ҳалок бўлганини маълум қилди.
-
Aug 27, 2023
Қозоғистон Мудофаа вазирлигида Осиёда ишонч ва ҳамкорлик чора-тадбирлари конференцияси доирасидаги ҳамкорилкнинг ҳарбий-сиёсий жиҳатларини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.
-
Aug 27, 2023
Эрон темир йўл компанияси бош диреткори ўз сўзларида биринчи марта Россия юкининг Эрон коридори орқали Саудия Арабистонига транзит қилиш жараёни бошлананини хабар қилди.
-
Aug 27, 2023
Россия президенти " Вагнер" қуролланган гуруҳи кучларига ҳукумтга содиқлиқ қасамёдини имзолашни буюрди.
-
Aug 27, 2023
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Қатар Бош вазири ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали суҳбатида минтақадаги сўнгги ўзгартиришлар ва умумий манфаатдор масалаларни муҳокама қилди.
-
Aug 26, 2023
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб давлатлари дунёни уччинчи жаҳон урушига олиб боришга фаол ҳаракат қилаётгани ҳақида огоҳлантирди.
-
Aug 26, 2023
Тожикистон ва Қозоғистон президентлари Остона шаҳрида икки томонлама форматда учрашиб турли мавзулар жумладан икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликларни муҳокама қилди.
-
Aug 26, 2023
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг учрашуви ўтказилди ва унда сув ва энергетика соҳасида минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
-
Aug 26, 2023
АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Марк Милли берган интервьюсида АҚШ армияси Ғарбий Осиёдан ҳеч қачон чекинмаслигини иддао қилди.
-
Aug 26, 2023
Ўзбекистон иқтисодий делегацияси саноат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Афғонистон пойтахтига ташриф буюрди.
-
Aug 26, 2023
Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили бу давлат томонидан суньий йўлдош учирилишини ўз суверенитетини ҳимоя қилишдан келиб чиққан ҳолда мудофаа чораси сифатида баҳолади.
-
Aug 26, 2023
Теҳрон халқаро судининг 55-бўлими Ниқоб (Нуже) тўнтаришидан омон қолганлар ва қурбонларнинг Америка ҳукумати ва яна етти нафар айбланувчига қарши берган қонуний шикояти ортидан Америка ҳукуматини 330 миллион доллар миқдорида қораловчи ҳукм чиқарди.
-
Aug 26, 2023
Россия президентлиги матбуот котиби Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан янги даъволарини рад этди.